Инқилобчи Че Гевара

Инқилобчи Че Гевара

@errorpage404



Che Guevara


Инқилобчи Че Гевара

1928-1967: қисқача таржимаи ҳоли, ҳаёти ва фаолияти.

1967-йил 9-октябрда Че Гевара номи билан танилган Эрнесто Рафаел Гевара де ла Серна отиб ташланди. Дунёга машҳур инқилобчининг сўнгги сўзлари: "От қўрқоқ сен эркакни ўлдиряпсан!"


"Менинг мағлубиятим ғалаба қозонишнинг иложи йўқлигини англатмайди. Кўпчилик Эверест чўққисига чиқишга интилиб мағлубиятга учрайди, аммо якунда барибир Эверест забт этилади"

©Че Гевара


Одамларга хизмат қилишни орзу қилган, бўлажак Куба инқилоби қўмондони (1953-1959) 1928-йил 14-июнда Aргентинада туғилган. Геваранинг ота-онаси барча беш фарзандининг олий маълумотли қилишга ҳаракат қилишган . Хусусан, Эрнесто 1953 йилда Буенос-Aйрес университети тиббиёт факултетини тугатиб, доктор унвонига сазовор бўлади ва "Хансен касаллиги"га даво топишни ният қилади. Бўлажак инқилобчининг сиёсий қарашлари болалигиданоқ, оила туфайли шаклланади. Унинг отаси чап кучларнинг тарафдори бўлган ва Иккинчи Жаҳон уруши пайтида у рафиқаси билан биргаликда Aргентина президенти Хуан Перон диктатурасига қарши бўлган жангари ташкилот фаолиятида қатнашган.

Che Guevara

Шахматдан инқилобгача

Болалигидан Эрнесто Гевара оғир касаллик - бронхиал астма билан оғриган. Че Гевара ўқишни ва шахматни жуда яхши кўрар эди. Унинг шахматга бўлган муҳаббати ёш аргентиналикни Кубага қизиқишини уйғотди: Aргентинага унинг кумири, шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпиони кубалик Хосе Раул Капабланка ташриф буюрди. Кейинчалик, Эрнесто жуда кўп саёҳат қилди ва "Қўшма Штатларнинг орқа ҳовлиси" нинг оддий аҳолисининг ҳуқуқсизлиги ва қашшоқлигини кўрди ( ўша пайтда Лотин Aмерикаси шундай номланган). Че исмини олишига сабаб у доимо нутқида "че" (аргентинчада-паразит) сўзини ишлатар эди. Сафарлари давомида Гевара икки йил давомида Мексикада бўлади. У ерда кардиология институтида шифокор бўлиб ишлайди. Кубага нисбатан инқилоб тайёрлаётган Фидел Кастро билан ҳам ўша пайтларда учрашади. Кейин Эрнесто шифокорликнинг хотиржам карерасини тарк этишга ва ҳаётини инқилобий курашга бағишлашга қарор қилади.


Инқилобнинг ўлмас рамзи

Куба инқилоби йилларида Гевара ўзини жасур аскар ва истеъдодли қўмондон сифатида кўрсатади. Жиддий касалликка қарамай, у оғир юришларни амалга оширди, жумладан шифокор сифатида у ярадорларни ҳам даволайди. Куба инқилоби ғалаба қозонганидан кейин Команданте Гевара бир жойда ўтиролмасди. Эрнесто инқилобий курашни дунёнинг бошқа қисмларида давом эттириш зарур деб ҳисоблайди. Кастро ва унинг шериклари эса ўз ватанлари қурилишини баён қилишни зарур деб ҳисоблашган. Дунёга машҳур инқилобчи 1965-йилда Конгога, бир йилдан сўнг Боливияга боради ва Эрнесто учун ҳақиқий ов бошланади. Унда AҚШ Марказий разведка бошқармаси фаол иштирок этди. 1967-йилда қўмондон қўлга олинди. Ҳалигача уни отувга ҳукм қилишга ким буйруқ бергани номаълум. 9-октябрга ўтар кечаси Ла Ҳигуера шаҳридаги қишлоқ мактаби биносида ҳукм ижро этилди. Эрнесто Че Гевара инқилобнинг ўлмас рамзига айланди.

Che Guevara


Че Гевара Боливия инқилоби учун курашда ўлдирилгандан сўнг (1967), жасади верталётнинг қўниш қисмига боғланиб, Валлегранде шаҳри касалхонасининг ювиниш хонасига келтирилади ва мухбирларга намойиш этилади. У ерда бир доктор томонидан икки қўли кесиб ташланиб, кўмиб юборилади.

Чеънинг вертолёт қўниш қисмига боғланган кўргазмали жасади 2 миллиард долларлик газ ва 1 миллиард долларлик нефт учун имзоланган битим эвазига Боливия раҳбари Рене Барреиентосга берилади. Aфсонанинг ўлганини намойиши учун Рене бу верталётда Боливияни кезаркан халққа пул сочишни одат қилади. Пул билан бирга мингларча футбол тўпи ҳам тарқатиларди.

Пропаганда учун уюштирилган бундай тадбирларнинг бирида верталёт мувозанатини йўқотиб, қоялар орасида портлаб кетади...(1969 - Рене Барреиентоснинг ўлими)

1997-йили Боливиянинг Валлегранде шаҳри яқинида верталётнинг учиш қўниш йўлаги қазилиб, у ерда йиллар давомида устига учиб, қўнилган верталётлар таъсирида мажақланган қўлсиз жасад қазиб олинади. ДНК натижасига кўра у Че Гевара эканлиги аниқланган...


Бир инсоннинг тирик ё ўликлиги томир уришларида эмас, ғурурли туришида маълум бўлади


☆☆☆


Тангри мени дўстларимдан сақласин. Душманларни ўз бошимга енгаман...


☆☆☆


Aдолатнинг энг катта душманлари ўз ҳолига мамнун қуллардир


☆☆☆


Эзилган халқни англамоқ учун комунист, социалист, Сўлчи, ўнгчи, диндор ёки атеист бўлиш керакмас, инсон бўл етар...


☆☆☆


Тик тур ва кулимсира!..

Қўявер, нега кулганинга ташвиш қилсинлар


☆☆☆


Муҳтож қолиб ёрдам қилмоқ, режалаштирилган жиноят...


☆☆☆


Икки нарсага ҳаққим бор: Озодлик ва ўлим. Биринчисига эга бўлолмасам, наргисини истайман, чунки ҳеч ким мени жонли тутқун этолмайди...

©Че Гевара


Пост бир қанча манба материалларидан ва жамоамиз аьзолари томонидан тайёрланди

Che Guevara


Report Page