Имом-хатиблар тадбирларда

Имом-хатиблар тадбирларда

@muslimunuz
www.muslimun.uz

Диний бағрикенглик ва ўзаро ҳамжиҳатлик тамойиллари йўғирилган бизнинг юртда ҳар бир таълим олмоқчи бўлган ёшларга барча шарт-шароитлар яратилган. Шунинг учун ҳам қайси бир сохани олмайлик келажагимиз пойдевори бўлган ёшларимизнинг ташаббуслари ва иқтидорлари сабаб юртимиз янада ривожланмоқда, тараққий топмоқда.

Жорий йилнинг 8-октябрь куни Андижон Тиббиёт институтида "Ўзбекистон - миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Ушбу тадбирда Андижон шаҳридаги "Девонабой" жоме масжиди имом-хатиби Мифтоҳиддин домла Рожиддинов ҳам иштирок этиб, Ислом дини мўътадил дин эканлиги, мусулмон одам бошқа дин вакиллари билан ўзаро ҳамжихатликда яшаши лозимлиги ҳақида Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлардан мисоллар келтириб маъруза қилди.

Маъруза сўнгида талабалар томонидан берилган барча саволларга мутаҳассислар батафсил жавоблар бердилар.

Андижон шаҳар "Девонабой" жоме масжиди имом-хатиби М.Рожиддинов

Report Page