Илмий ишлардаги бюрократия, онгсизлик ва бизнес ҳақида қисқача

Илмий ишлардаги бюрократия, онгсизлик ва бизнес ҳақида қисқача

@akademik_burchak

Илмий ишим юзасидан 2020 йил бўлиб ўтган кафедра муҳокамаси ва кенгашнинг илмий семинарида менинг илмий иш мавзуйимни тасдиқлашмаган эди.

Маҳаллий кенгашлар сиёсий қарорлар қабул қилмайди – дея эътироз билдирилган эди. Шунда мен “Агар ҳокимнинг йил якунлари бўйича берган ҳисоботини қабул қилиш ёки рад этиш бўйича қабул қилган қарори сиёсий қарор бўлмаса, унда қандай қарор бўлади!?” дея жавоб бергандим. Ҳатто битта катта валломати чиқиб, ҳеч қанақасига фақат Олий Мажлисгина сиёсий қарор қабул қила олади дея мани ишимни бир йил судраб юрганди. Илмий раҳбарим билан ҳар қанча уринмайлик, буларга сиёсий қарорлар ҳам ўзининг туркум даражасига кўра фарқланишини тушинтириб, онгига етказа олмадик. Қисқаси улар бизни эшитишни ҳам хоҳлашмаган.


Олий Мажлис Сенати раиси Т.Норбоеванинг “Халқ сўзи” газетасининг 2023 йил 6 декабрдаги 260-сонида “Халқ ҳокимиятчилигини мустаҳкамлаш йўлида” номли эълон қилган мақоласида янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқ ҳокимлар ва маҳаллий Кенгашлар ваколатларини ажратиш жараёни нималарни бериши тўғрисида фикр билдириб ўтган. Келтирилган омилларнинг учинчисида “маҳаллий вакиллик органларининг халқ номидан муҳим сиёсий қарорларни мустақил қабул қилиб, ижро ҳокимияти устидан таъсирчан Кенгаш ва депутатлик назоратини ўрнатиш имконини беради” – дея таъкидланган.


Хўш, энди нима бўлди. Айрим чаласавод, ўзидан сиёсий фанларнинг “отахонини” ясаб олган олимлар тўдаси - маҳаллий Кенгашлар сиёсий қарорлар қабул қила олмайди - деб Сенат раисига ҳам айтасизларми?


Хулоса шуки, биз илмни ўлдирдик. Бизнесга айлантириб, уни сотдик. Илм қиламан деган тадқиқотчиларнинг бошига нималарни солмадик. Натижада чаласавод олимлар тўдасини шакллантирдик. Буни жабрини ҳали кўп тортамиз...

Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Максад Исабаев

Каналга уланиш

@akademik_burchak

Report Page