Илм-фан рўза ҳақида: Рамазон ҳиссиётларни тозалайди
Тиббий психология бўйича мутахассис, олим, Ҳалеҳ Бенани хонимнинг илмий хулосалари кўпчиликни лол қолдирди. Тадқиқотчи шундай фикрларни келтириб ўтади:
Биз рамазон ойи келиши билан 500 нафар кўнгилли одамларни кузатдик. Уларнинг 400 нафари рўзадор эмас эди. Рўзанинг илк кунлариданоқ 100 нафар рўзадорда ҳиссий ўзгаришлар содир бўлиб, мия фаолияти, асосан, асаб толалари қайта тиклана бошлади. Энг қизиғи рамазоннинг 7 кунига келиб, рўзадорларнинг асаб толалари етарли миқдорда кенгая бошлади. Тиббиётда маълумки, асаб толаларининг торайиши жуда кўплаб хавфли касалликларни келтириб чиқаради (инфаркт, невроз, инсульт, ошқазон ости бези касалликлари ва бошқалар).
Ўнинчи куни рўзадорларнинг юрак уриши, қон босими ва айланиши жуда ҳам ажойиб ҳолатга келди (ҳеч қандай муаммоларсиз). Хужайраларнинг янгиланиш жараёни саломатликнинг талаб даражасига етди.
Эндиги хулоса барчамизни ҳайратга солди. Кунлар ўтиши билан рўзадорларнинг танасида бахт гармони – эндорфин, ҳурсандчилик ва хотиржамлик гармонлари – серотонин ва норипинефринлар миқдори оша бошлади. Бу гармонлар инсонларни соғлом ва шижоатли бўлиши, иммун тизимининг кучайиши, касалликларга қарши курашиш ва мақсад сари интилишида жуда катта асос вазифасини бажаради.
Қувонарлиси, мазкур ижобий туйғулар рўза тутмаган иштирокчиларнинг ҳам кўпчилигида намоён бўлган. Улар рўза тутганларга чиройли муомала қилиб, ёрдам бериш, уларга ифторлик ва саҳарлик учун таомлар таёрлаб беришга ҳаракат қилганлар.
Манбаа: Muslim.uz сайти.