Илгари ҳар 3 соатда рация орқали узатилган кузатув натижалари энди ҳар 10 дақиқада узатилмоқда — «Ўзгидромет»

Илгари ҳар 3 соатда рация орқали узатилган кузатув натижалари энди ҳар 10 дақиқада узатилмоқда — «Ўзгидромет»

Расмий хабарлар

АОКАда "Ўзгидромет" мутасаддилари иштирокида марказ томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда соҳадаги ўзгаришлар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

2021 йилда гидрометеорология соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 4 та қарори ва 1 та фармойиши қабул қилинди.

Жаҳон банки билан амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида 50 та автоматик метеостанциялар, 1 та мобил экологик лаборатория ва 1 дона суперкомпютер ускунаси, шунингдек, “Замин” халқаро жамоат фонди ҳисобидан 2 та автоматлашган атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги станциялари ўрнатилди.

Жаҳон банкининг Марказий Осиё минтақавий экологик маркази (CAREC) минтақавий лойиҳаси ва бошқа донорлар иштирокида Ўзгидрометнинг ҳудудлардаги гидрометеорология ва қор қўчки кузатув станцияларига 51 та, Қорақалпоқстон Республика ҳудудида 10 та метео ва Жиззаҳ ҳамда Қашқадарё вилоятларида 12 та агрометеорологик автоматик станциялар ўрнатилди. Мазкур станцияларда ўсимликлар намлиги ва зичлиги, ёғин миқдори, тупроқ ҳарорати ҳамда намлигини автоматик усулда ҳар ўн дақиқада аниқлаш йўлга қўйилди. Станциялардан олинаётган маълумотлар мунтазам равишда Ўзгидромет ахборот тизимига узатишни ташкил этишга муваффақ бўлинди.

Гидрометеорологик ахборот маълумотларининг ягона электрон фондини шакллантириш бўйича, Жаҳон метеорология ташкилоти ва Корея метеорология администрацияси билан кўшма ҳамкорлик шартномаси асосида I босқичда Ўзгидромет мавжуд (қоғоз шаклидаги) метеоархив маълумотларни электрон шаклга ўтказиш ишлари якунланди. Ҳозирда лойиҳанинг II босқичи амалга оширилаётган бўлиб, малакали мутахассислар лойиҳанинг I босқичда рақамлаштирилган (сканерланган) маълумотларни электрон (машина ўқийдиган) форматга ўтказиш ишларини бажарилмоқда.

Илгари кузатув натижалари ҳар 3 соатда рация орқали узатилган бўлса, соҳада IT-технологияларни такомиллаштириш натижасида маълумотлар марказга автоматик тарзда 10 дақиқада GSM/спутник орқали узатиб борилиши таъминланди.

Аҳоли яшаш пунктларда ҳаво сифатини мониторинг қилиш ҳамда гидрометеорологик маълумотларни визуаллаштириш бўйича янги “monitoring.meteo.uz” ва “data.meteo.uz” геопорталлари ишга туширилди.

MODIS ускунаси модернизация қилинди натижада кунига 4 марта республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида қор қоплами баландлигини ўлчаш орқали сув миқдори ҳисобини юритиш ва қишлоқ хўжалиги экинларининг вегетация индекси зичлигини аниқлашга эришилди.

Хавфли гидрометеорологик ҳодисаларни прогноз қилиш, кузатиш, улар содир бўлиши хавфи юқори бўлган ҳудудларни аниқлаш бўйича хавфи юқори бўлган ҳудудлар Геопортали синов тариқасида ишга туширилди.

Бухоро вилояти ҳудудида 1 та метеорологик радиолакатор тармоғи қуриб биткизилди, ҳамда Наманган вилояти учун 1 та метеорологик радиолакатор мажмуаси харид қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

«Яшил иқлим жамғармаси» ҳисобидан умумий қиймати 10 млн доллар бўлган грант лойиҳаси имзоланди.

гидрометеорологик, агрометеорологик ҳамда атроф муҳит ифлосланиши кузатиш станция ва постлари бўйича жорий йилда 30 та объектларда қурилиш ишлар амалга оширилди.

Иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини камайтириш ва унинг оқибатларини юмшатишга йўналтирилган Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти томонидан 2,4 млрд сўм бўлган 3 та лойиҳа молиялаштирилди

Соҳа бўйича кўрсатилаётган ихтисослаштирилган хизматлар ҳажми 5,2 млрд. сўмга (2 бараварга) етказилди.

Гидрометеорология соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича Ўзбекистон Миллий университети ва Россия Давлат Гидрометеорология университети билан ҳамкорликда қўшма таълим дастури асосида 2021-2022 ўқув йили учун жами 113 та, Ўзбекистон Миллий университети Гидрометеорология йўналишининг маҳсус сиртқи йўналишига жами 75 та ходим хужжат топширди, ҳамда Тошкент гидрометеорология техникумига 2021-2022 ўқув йили учун жами – 452 та ариза келиб тушган.

Жаҳон метеорология ташкилотнинг ўқув дастур доирасида асосида соҳа ходимларининг 36 нафари ўз малакаларини ошириб сертификатларга эга бўлдилар.



Report Page