Иккиси бир бўлиб, жароҳатлашди

Иккиси бир бўлиб, жароҳатлашди

Ички ишлар вазирлиги

Шу йил 1 январь куни турли тан жароҳати бор ҳамда кома ҳолатида бўлган Тошкент шаҳрининг Сергели туманида яшовчи О.А. уйидан касалхонага олиб бориб ётқизилган эди.
Суриштирув ишлари натижасида Юнусобод туманида яшовчи Т.Е. ва Сергели туманида яшовчи А.А.лар 1 январь куни О.А. билан ўзаро жанжаллашиши оқибатида унинг юзига қўллари билан урган вақтида, боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олгани аниқланган. Кўрилган чоралар натижасида Т.Е. ва А.А.лар қўлга олинганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page