Иккинчи очиқ кейс-чемпионат
bfa.uzБиринчи очиқ кейс-чемпионатни мувоффақиятли якунлагандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида иккинчи очиқ кейс-чемпионатига старт берилди. Олдинги тадбирда 1500га яқин Ўзбекистонлик иштирокчилар қатнашиб, улардан 300 нафардан ортиғи ғалаба қозонган бўлса, бу сафар иштирок этиш учун Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон университетлари ва бизнес-мактабларининг талабалари ва битирувчилари таклиф этилди.
Кейс-чемпионати ғолиблари қуйидагиларни қўлга киритишлари мумкин:
- профессионал ҳакамлар ҳайъати томонидан тан олиниши;
- жамоа сафида беллашиб ўз билим ва кўникмалар даражасини синаб кўриши;
- бошқа мамлакатлар иштирокчилари билан рақобатлашиши;
- ҳомийлар ва ташкилотчиларнинг совғалари;
- ўз ютуқларининг портфолиосини Совриндор сертификати билан тўлдириши;
- профессионал таҳлилчилар ва стратеглар даражасидаги муаммоларни ҳал қилишга уриниб кўриши.
Кейс-чемпионати иштирокчиларига қуйидаги йўналишлар бўйича мавзулар таклиф этилади:
- давлат қарзини бошқариш;
- банк соҳасида рискларни бошқариш;
- миллий рейтинг агентликларини ривожлантириш;
- пандемия даврида иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш;
- энг кам асосий даромад тўловларини тадбиқ қилиш;
- кибержиноятчиликка қарши курашиш;
- иқтисодий ўсишни молиялаштириш воситалари;
- классик банкларнинг рақобатчилари ва бошқалар.
Иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш www.qabul.bfa.uz веб-сайтида амалга оширилади. У ерда кейс-чемпионатининг ўтказиш тартиби ҳам эълон қилинган.
Кейс-чемпионат тақвими:
- 10 октябргача иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш;
- 11 октябргача жамоаларни рўйхатдан ўтказиш;
- 11 октябрь кейс-топшириқларини эълон қилиш;
- 18 октябргача бажарилган кейс вазифаларини қабул қилиш;
- 21 октябрь баҳолаш натижаларини эълон қилиш;
- 27 октябрь кейс-чемпионати ғолибларини тақдирлаш маросими.
Кейс-чемпионати республикамизни етакчи банк ва молия ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланади.
Иккинчи очиқ кейс-чемпионати тўғрисида батафсил маълумотни www.bfa.uz веб-сайтида ва http://t.me/bfauz каналида олишингиз мумкин.
Хомийлик ва шерикчилик масалалари бўйича office@bfa.uz манзилига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Янгиликларни https://t.me/bfauz орқали кузатиб боринг
Савол ва мурожаатлар учун @BFA_uz_bot
Шарҳлар ва суҳбат учун https://t.me/BFA_General