Икки мамлакат ўртасида эмланганлик сертификатларини ўзаро тан олиш Келишувига эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия республикаси Ҳукумати миллий даражада COVID-19 вирусига қарши курашиш борасида, шу жумладан, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда амалга ошираётган кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни баҳолаган ҳолда,томонлар давлатларининг ҳудудини COVID-19 вирусининг кириб келиши ва тарқалишидан юқори даражада ҳимоя қилиш юзасидан кўрилаётган қатъий ва кенг кўламдаги чора-тадбирлар муҳимлигини таъкидлаб қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
- Томонлар давлатларининг қонунчилилгига мувофиқ, ваколатли органлар томонидан берилган COVID-19 вирусига қарши эмланганликни тасдиқловчи расмий сертификатларни ўзаро тан оладилар.
- Томонлар эмланганлик тўғрисидаги сертификат эгасига, томонлар давлатларининг ҳудудига COVID-19 вируси тарқалишини олдини олишга қаратилган чекловларсиз киришни кафолатлайдилар.
- Миллий даражада ёки ЖССТ томонидан тасдиқланган вакциналар билан тўлиқ эмланган икки мамлакатдан келган саёҳатчилар, агар эмлаш тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланган бўлса, ўз мамлакатларига киришда ушбу қоидалардан фойдаланадилар.