Икки аёлнинг жанжали пичоқбозлик билан якунланди
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 18 июнь куни Наманган вилоятининг Чортоқ туманида яшовчи 30 ёшли М.Т. исмли аёл Чиғатой маҳалласида яшовчи 31 ёшли М.Н. исмли аёлнинг уйида ўзаро жанжал сабаб унга пичоқ билан жароҳат етказган.
Натижада М.Н. касалхонага ётқизилган. М.Т. ушланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси