Икки “Нексия” тўқнашувида бир йўловчи вафот этди

Икки “Нексия” тўқнашувида бир йўловчи вафот этди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 27 март куни Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида вақтинча яшовчи М.Ю. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини Тазгара овули ҳудудидан ўтувчи “Нукус-Чимбой-Тахтакўпир” йўлининг 58-км.да ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган фуқаро Д.П. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада ҳайдовчилар Д.П. ва М.Ю. ҳамда М.Ю. бошқарувидаги “Нексия” автомашинасида бўлган йўловчи Г.К.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай йўловчи Г.К. вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page