Иймоннинг маъноси
والإيمان: هو الإقرار باللسان، والتصديق بالجنان
Иймон – тил билан иқрор бўлиб, қалб билан тасдиқлашдир.
Қалб билан тасдиқлаш – бўйсуниш, қабул қилиш ва таслим бўлишдир.
Иқрор бўлиш – шаҳодат калимасини ўзи эшитадиган даражада айтмоқдир.
Тасдиқ қалб ва тил билан бўлади. Иккиси ҳам иймоннинг рукнидир. Қалб билан тасдиқлаш ҳеч қачон соқит бўлмайди. Тил билан иқрор бўлиш эса айрим ўринларда соқит бўлади.
Масалан, тилсиз инсондан, билмаган инсондан, вақт танглигида, куфрга мажбур қилинганда(бунинг ҳам тафсилотлари бор).
Лекин, ҳеч қандай узрсиз рад этган ёки кибр қилган ҳолда иқрордан бош тортган инсон мўмин ҳисобланмайди.
و جميع ما انزل الله تعالى فى القرأن وَجَمِيعُ مَا صَحَّ عَنْ رَسُولِ الله صلى الله عليه وسلم مِنَ الشَّرْعِ وَالبَيَانِ كُلُّهُ حَقّ
Аллоҳ таоло Қуръони каримда нозил қилган ҳамма нарса ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан шариат ва унинг баёни ҳақида нимаики саҳиҳ нақл қилинган бўлса барчаси (шак-шубҳасиз)ҳақдир.
Бу сўзлари иймон келтириш вожиб бўлган барча нарсани умумий тарзда ўз ичига олади.
Мўмин банда Қуръони карим ва Суннатдан бўлган барча нарсани тасдиқлаши ва ҳаммаси ҳақ яъни, дийндан эканини билмоғи вожиб. Инкор этиши, истеҳзо ҳам ва тараддудланиши ҳам мумкин эмас. Қоида шуки – Иймон келтириш фарз бўлган нарса борасида тараддуд қилиш инкор этиш кабидир.