Ички ишлар вазирлиги: таҳлил ва натижа (6-12 июль  2020 йил ҳолатига)

Ички ишлар вазирлиги: таҳлил ва натижа (6-12 июль  2020 йил ҳолатига)


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг берган маълумотларига кўра, жорий йилнинг 6-12 июль  кунлари   республикамиз  ички ишлар тизимидаги идораларга    гендер зўравонлиги  масалалари юзасидан 213та мурожаат келиб тушган. Мазкур кўрсаткич, июнда берилган ҳолатга нисбатан 26 тага кўпдир. Каналимизда берилган 1002 телефон рақамига келиб тушган мурожаатларнинг 10 таси бевосита аёлларга нисбатан оиладаги зўравонлик билан боғлиқ. Уларнинг энг кўпи Тошкент, Фарғона ва Андижон шаҳарларига тўғри келади (ҳар бирига 3 нафардан мурожаат), 1 таси эса Навои шаҳридан бўлган қўнғироқдир.

 Шунингдек, келиб тушган  203 та мурожаат хотин-қизларга нисбатан содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқдир.  Улардан 110 нафари руҳий босим ва 89 нафари жисмоний зўравонлик, 3 нафари эса оиладаги иқтисодий етишмовчиликлардир. Олдинги ойга нисбатан умумий мурожаатларнинг жами сони 30 тага, жисмоний зўравонлик –44 тага кўп, руҳий зўравонлик кўрсаткичи эса 25 тага кўп бўлганлиги қайд этилган. Бу аввало COVID-19 муносабати билан эълон қилинган карантин даврида аксарият оилалар ичида келишмовчиликлари, молиявий қийинчиликларга дучор бўлишлари билан боғлиқ.

 Психологик босим ўтказиш бўйича энг катта кўрсаткич Тошкент вилоятига тўғри келади – 36  та, шунингдек, Тошкент шаҳрида  - 26 та,  Самарқанд вилоятидан  - 6 та,  Бухоро вилоятидан 5 та, Фарғона вилоятидан 2 та, Андижон вилоятидан 24 та, Наманган вилоятидан 1 та, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан - 3 тадан, Қорақалпоғистон Республикасидан  - 4 та мурожаатлар қайд этилган.

Иқтисодий қийинчилик асосида келиб чиққан зўравонлик эса фақатгина Тошкент вилоятида - 2 та ва Сирдарё вилоятида  - 1 тани ташкил этади.

Барча келиб тушган мурожаатлар ИИВ нинг жойлардаги бошқармалари томонидан тегишли чоралар кўрилиб, жабрланганлар ҳимояга олинди.




Report Page