Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди

Ички ишлар вазирлиги

Подполковник Юсупов Илхом Элмуродович Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар И.Юсупов Сурхондарё вилояти, Денов тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Нуруллаев Элбек Абдуқодирович Сурхондарё вилояти, Денов тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Э.Нуруллаев Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Майор Бобоев Дўстмурод Қурбонмуротович Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар
Д.Бобоев Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Полковник Хасанов Иброҳим Исломович Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг тўртинчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили-марказ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар
И.Хасанов Тошкент тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Хурбоев Ўткирбек Махамматжонович Тошкент тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар
Ў.Хурбоев Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Бектошев Фарходжон Исроилович Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ф.Бектошев Фарғона вилояти, Риштон тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Майор Мадаминов Жасур Наримонович Хоразм вилояти, Қўшкўпир тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар
Ж.Мадаминов Ҳазорасп тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Ахмедов Атамурад Бахтиярович Тошкент шаҳари, Мирзо Улуғбек тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар
А.Ахмедов Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Зупаров Тохиржон Закиржанович Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Т.Зупаров Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг тезкор ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

ИИВ Ахборот хизмати

Report Page