Ички ишлар вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган ўрганишлар якуни бўйича кенгайтирилган йиғилиш бўлиб  ўтди.

Ички ишлар вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган ўрганишлар якуни бўйича кенгайтирилган йиғилиш бўлиб  ўтди.


Унда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант П.Бобожонов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Сариев, Республика ва шаҳар-туман сектор раҳбарлари, жумладан, Ички ишлар, Прокуратура, Солиқ, шунингдек, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси учун масъул бўлган барча давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишда асосий эътибор 2019 йил давомида ва жорий йилнинг ўтган даврида Қорақалпоғистон Республикасида жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш борасида ҳамкорликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигига қаратилиб, аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг мол-мулкларини ишончли муҳофазалаш, ёшлар иштирокидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилинди.

ИИВ Ахборот хизмати

Жумладан, 2019 йил якунига кўра,  Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган жиноятлар сони 4,98 фоизга, жиноят қидирув соҳасидаги жиноятлар 18,12 фоизга, шу жумладан қотиллик, оғир тан жароҳати етказиш, талончилик, ўғирлик, номисга тегиш, автотранспорт қуролларини олиб қочиш жиноятлари камайган. Республиканинг 401 маҳалласидан 161 маҳалласида жиноятлар содир этилмади, вояга етмаганлар, ёшлар, аёллар, ишсизлар олдин судланганлар томонидан содир этилган жиноятлар камайгани таъкидланди. Маҳалла аҳолиси иштирокида 4 та сектор раҳбарлари томонидан 798 та жиноятлар бўйича ўтказилган муҳокамалар таъсирчанлиги, сабаб ва шароитларини ўрганиб, уларни бартараф этиш бўйича манзилли чоралар кўрилганлиги аҳволи бирма-бир ўрганилди. 

Шунингдек, Ички ишлар вазири П. Бобожонов барча туман-шаҳарларда 4 та сектор раҳбарлари иштирокида шахсий таркиб билан суҳбатлар ўтказиб, маҳалла, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва жамоатчилик билан ҳамкорликни кучайтириш, аҳоли учун хавфсиз шароитларни яратиш борасида топшириқларни берди.

ИИВ Ахборот хизмати

Бундан ташқари йиғилиш давомида Қорақалпоғистон Республикасида жиноятчиликни жиловлаш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида масъул идораларнинг ўзаро ҳамкорликдаги ишларида камчиликлар мавжудлиги, Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган 413 жиноятлардан маҳаллаларда содир этилган ҳар еттинчи жиноят “Халқлар дўстлиги”, “Боз аул”, “Қизил қум”, “Жана базар”, “Саманбай”, “Таза базар”, “Турон” ва “Марказий” маҳаллалари ҳиссасига тўғри келаётганлиги таъкидланиб маҳалла ҳудудида жиноятлар содир этилишининг барвақт олдини олиш мақсадида ташкил этилган “Жамоатчилик назорати масканлари” фаолиятини йўлга қўйиш, сектор раҳбарлари иштирокида жиноятлар муҳокамасини ўтказиш борасида ҳокимлик, прокуратура, солиқ ва Ички ишлар органлари ҳамда жамоатчилик етарли даражада эътибор қаратиши лозимлиги ва бу борада аниқ режага асосланган “Йўл харита”сини ишлаб чиқиш лозимлиги таъкидланди. 

ИИВ Ахборот хизмати

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида криминоген вазиятни ижобий томонга ўзгартириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ҳамкорликдаги ишларни кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди:

– ҳар ойда туман-шаҳар сектор раҳбарлари томонидан ўзининг ҳудудида криминоген вазияти оғир, энг кўп жиноят содир этилаётган маҳаллалар аниқланиб, келгусида уларнинг жиноятчиликни жиловлаш борасидаги режалари бўйича ҳисоботи вилоят сектор раҳбарлари ҳузурида муҳокама қилиш тартибини жорий этиш;

– “Халқлар дўстлиги”, “Боз ауил”, “Қизил қум”, “Жана базар”, “Саманбай”, “Таза базар”, “Турон” ва “Марказий” ҳамда жиноятчилик ошган 111 та маҳаллалардаги вазият чуқур ўрганиб чиқилиб, танқидий таҳлил асосида тегишли идора ва ташкилотлар, жамоатчилик вакилларининг аниқ вазифалари, муддати ҳамда келгусида кутилаётган натижаларни кўрсатган ҳолда “Йўл харита”сини ишлаб чиқиш;

– Нукус шаҳридаги барча ички ишлар бўлимларининг фаолиятини батафсил ўрганиб чиқиб, аҳоли сони, криминоген вазият ва хизмат натижадорлигига қараб, уларни қайта ташкил этиш;

– ҳар ойда вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уюшмаган ёшларни бандлигини таъминлаш, уларни жамиятнинг фаол аъзосига айлантириш борасида ишларни кучайтириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш.

ИИВ Ахборот хизмати

Шунингдек, ота-онаси узоқ муддатга чиқиб кетган вояга етмаган ва ёшларни аниқлаб, уларга васий ва ҳомийларни бириктириш ишларини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Кенгаши ҳузурида тегишли идора раҳбарлари таркибида ишчи гуруҳ тузиб, фаолиятини йўлга қўйиш;

– хотин-қизлар ўртасида содир этилаётган жиноятлар, ажримлар,

ўз жонига қасд қилиш каби салбий иллатнинг олдини олиш борасидаги ишларни танқидий ўрганиб, Хотин-қизлар кенгаши раиси бошчилигида ишчи гуруҳ тузиб, 2020 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш;

– барча автомобиль йўлларида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари жойлари батафсил ўрганиб чиқилиб, Йўл ҳаракати қоидалари талаблари асосида ўрнатилиши лозим бўлган 6 мингга яқин йўл белгилар, чизиқлар ва 42 та светофорларнинг зарурати бўйича “Йўл харита”сини ишлаб чиқиш;

– ҳар ҳафтада жиноятлар муҳокамаси аҳволи ва уларда сектор раҳбарларининг иштироки масаласини Вазирлар Кенгашида муҳокама қилиб бориш вазифалари белгилаб берилди.

ИИВ Ахборот хизмати

Йиғилиш давомида ўз хизмат вазифаларни бажаришда камчиликларга йўл қўйгани ва хизмат вазифасини лозим даражада бажармаганлиги учун Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Р.Ешимбетов, Пробация бўлими бошлиғи П.Сейтмуратов ва Йўл-патруль хизмати отряди командирининг ўринбосари А.Машариповлар ҳамда Қонликўл тумани ИИБ бошлиғи М.Хожамуратов, Тўрткўл тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Б.Мансуров, Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Б.Исаков, Нукус шаҳар 4-сон ИИБ бошлиғи М.Утемуратов, Қўнғирот тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими катта инспектори Р.Каландаровлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди. Бундан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳарбий сафарбарлик бўлими бошлиғи Д.Таджимов, Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Х.Очилов, Қонликўл тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари А.Палуанов, Хўжайли тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари О.Нураддинов, Хўжайли тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи А.Сариевларнинг ҳар бирига интизомий жазолари қўлланилди.

ИИВ Ахборот хизмати

Учрашув якунида сўз олган, Қорақалпоғистон  Республикаси  Вазирлар кенгаши раиси Қ.Сариев йиғилишда таъкидланган камчиликлар юзасидан фикр билдириб, келгусида ушбу йўналишдаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича йўл хариталарни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.

 

ИИВ  Ахборот  хизмати.




Report Page