Ички ишлар вазири ва Самарқанд вилояти ҳокими сектор раҳбарлари билан учрашди.

Ички ишлар вазири ва Самарқанд вилояти ҳокими сектор раҳбарлари билан учрашди.


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовлар 14 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишидаги устивор вазифалар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрель кунидаги 216-сон қарори ижроси юзасидан Самарқанд вилояти ҳудудидаги сектор раҳбарларининг амалга ошираётган ишлари ҳамда тақдимотлари билан яқиндан танишди.

Ички ишлар вазири глобал инқироз ва пандемия шароитида аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш, иқтисодий барқарорликни сақлаш, қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ автотранспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишини таъминлаш ва бошқа масалалар бўйича барча сектор раҳбарларига топшириқлар берди.

Шунингдек, аҳолининг томорқаларидан унумли фойдаланишлари, экин экиш ишларини тизимли ташкил қилиш, маҳсулот етиштириш хажмини кўпайтириш, карантин чекловлари талабларига қатъий риоя қилиш бўйича ҳам ҳар бир сектор раҳбарига алоҳида вазифа ва кўрсатмалар берилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Report Page