Ички ишлар органлари ҳисобида турган 7 минг нафар хотин-қизлар рўйхатдан чиқарилди

Ички ишлар органлари ҳисобида турган 7 минг нафар хотин-қизлар рўйхатдан чиқарилди

Расмий хабарлар

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин қизлар давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева маълум қилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан маҳалла хотин-қизлар фаолларининг таркибини шакллантириш, уларнинг иш фаолиятини самарали ташкил этиш борасида қуйидаги ишларни амалга оширди.

Республикадаги 9 348 та маҳаллаларнинг Хотин-қизлар фаоли лавозими учун ташкил этилган очиқ танлов натижаларига кўра ҳозирда 9 348 нафар хотин-қизлар фаоллари фаолият олиб бормоқда. Олий маълумотли хотин-қизлар фаоллари 7 644 нафарни, ўрта-махсус маълумотли хотин-қизлар фаоллари 1 704 нафарни ташкил этади.

Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари хотин-қизлар балансини шакллантириш мақсадида хонадонма хонадон юриб, тўлдирилган анкета сўровномалари асосида “Хотин-қизлар баланси” платформаси яратилмоқда.

 

Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ ҚУЙИДАГИЧА:

 

“Аёллар дафтари” 3-босқичида 644 849 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари” га киритилган Шундан:

Хусусан: 1-тоифа бўйича: 

ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлардан 56 505 нафари яратилган янги иш ўринлари ва жамоат ишларига жойлаштирилди.

2-тоифа бўйича

 тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 7 856 нафарига тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари учун 95 млрд 691 млн сўмдан ортиқ имтиёзли кредитлар ажратилди.

3-тоифа бўйича

Боқувчиси бўлмаган 58 132 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга 71 млрд 813 млн сўмдан ортиқ бир марталик моддий ёрдам берилди.

4-тоифа бўйича

51 810 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шуниннгдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларга 60 млрд 728 млн сўмдан ортиқ моддий ва тиббий ёрдам кўрсатилди.

5-тоифа бўйича

116 нафар уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар уй-жой билан таъминланди, 712 нафарига 1 млрд 103 млн сўм ижара компенсацияси тўлаб берилди.

6-тоифа бўйича

34 763 нафар қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжман аёлларга 51 млрд 502 млндан ортиқ бир марталик моддий ёрдамлар берилди.

823 нафар хотин-қизларга томорқадан унумли фойдаланиш учун ёрдам берилди. 

Ҳудудларда жорий йилнинг шу кунига қадар жами 241 361 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилган. 76 075 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилди, 32 691 нафари тадбиркорлик фаолиятини бошлаш мақсадида давлат рўйхатидан ўтган. 9 477 нафар аёлларга субсидия ва 47 309 нафар аёлларга кредитлар ажратилган.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари бўйича 2022 йилда жами 65 129 нафар хотин-қизларга 1,4 трлн. сўм кредит ажратилди.  

Низоли оилалар ишлаш ва низоларнинг олдини олиш борасида маҳалла хотин-қизлар фаоли ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси кўмагида 10 июнь ҳолатида 3265 та оилаларда қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари билан биргаликда бу оилаларни яқинлаштиришга эришилди.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси томонидан жорий йилнинг шу кунига қадар 1206 шахсга жами 1, 74 млрд сўмлик реабилитация воситалари, жумладан, 674 та ногиронлик аравачаси, 452 та эшитиш мосламалари ва турдаги реабилитация воситаларидан 80 таси ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар ва уларнинг ногиронлиги бор фарзандларига тарқатилди. Бундан ташқари 142 та тиббиёт операциялари учун 1, 1 млрд. сўм маблағ жамғарма ҳисобидан молиялаштирилди.

Ички ишлар, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа идораларнинг ҳисобида турган 21 596 нафар хотин-қизлар манзилли ўрганилди.

Aмалга оширилган тадбирлар натижасида, жами 7 008 нафар хотин-қизлар ички ишлар органлари профилактик ҳисобидан чиқарилди. 

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 19 251 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордери берилди.

Ҳимоя ордери бериш натижасида 9 309 та оилани яраштиришга, 8 259 та низони бартараф этишга эришилди. 1 877 та расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари бўйича маъмурий ёки жиноий жавобгарлик белгиланиб хотин-қизларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.


Report Page