Ички аудит бошқармаси бош мутахассиси

Ички аудит бошқармаси бош мутахассиси


Мажбуриятлар:

  • Марказий банк республика аппарати таркибий бўлинмалари, Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари, Марказий банк тасарруфидаги корхоналарда ички аудит тадбирларини ўтказишда иштирок этади.
  • Ички аудитни ўтказиш учун зарур бўлган ташкилий, профессионал ва техникавий билим ва кўникмаларга эга бўлиш.
  • Марказий банк республика аппарати таркибий бўлинмалари, Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари, Марказий банк тасарруфидаги корхоналар фаолиятидаги операцион, молиявий ва бошқа рискларни аниқлаш, ва уларни бошқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашиш.


Талаблар:

  • Маълумоти: Олий (Молия-иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби ва аудит) 
  • Иш тажрибаси: Бухгалтерия ва ички аудит йўналиши бўйича камида 1 йиллик иш тажрибаси ҳисобга олинади.
  • Ички аудит, бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий таҳлил, ахборот технологиялари йўналишлари (бир ёки бир нечтаси) бўйича сертификатнинг мавжудлиги қўллаб қувватланади.
  • Хорижий тилларни билиш даражаси - рус тили(B2) ва инглиз тили(B1) - аудит жараёнида мазкур тилларда ёзилган ишчи ҳужжатлар билан ишлаш, халқаро тажрибани ўрганиб бориш, техник қўлланмалардан фойдаланиш учун.
  • Молиявий ҳисоботларни, молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ амалиётларни, катта ҳажмдаги ахборотларни Microsoft Excel, Python ва бошқа дастурлар воситасида таҳлил қилиш.
  • Локал ва интернет тармоқлардан фойдаланишда ахборот хавфсизлигини таъминлашга оид тажрибага эга бўлиши лозим
  • Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунлари,“Бухгалтерия ҳисобининг Миллий Стандарти (БҲМС)”, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сонли “Давлат корхоналари тўғрисида”ги, 2015 йил 28 июлдаги 207-сонли “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатларини билиши лозим.

Иш жадвали:

Душанба-жума соат 9:00 дан 18:00 га қадар





Report Page