Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолияти юзасидан

Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолияти юзасидан

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

1. Инспекцияга юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

- 1 254 та ичимлик суви ва оқова сув тизимларига ноқонуний уланмалар, 9 та ҳисоблагичларга шикаст етказилганлиги, 28 та ноқонуний тарзда ичимлик сув қудуқлари қазилгани, 129 та сув олиш лимитига амал қилинмагани, 87 та ҳолатларда сув ҳисоби юритилмагани ва 2 519 та авариялар аниқланди.

Истеъмолчиларни тармоққа улаш учун 12 516 та техник шартлар ўрганилиб, уларнинг 1 407 та қоидабузарликлар маълум бўлди.

Масалан, Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги “Хўжаимайхона-Бойсун” магистрал ичимлик сув тармоғига Бойсун тумани Бибиширин МФЙ аҳолиси томонидан 17 та ноқонуний уланма орқали 101 та хонадон ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланиб келинган.

- Шунингдек инспекция томонидан 1 248 та истеъмолчига

4 млрд. 100 млн. сўмлик қўшимча тўловлар ҳамда 1 млрд. 400 млн. сўмлик жами 1 070 та маъмурий жарималар расмийлаштирилган, ҳамда жами 595 та кўрсатмалардан, 554 таси Сувтаъминот ташкилотларга киритилди.

- Ҳудудларда истеъмолчилар билан шартномавий муносабатларни йўлга қўйиш бўйича 677 та маҳаллаларда ўрганишлар ўтказилиб, ичимлик сувидан тўловсиз истеъмол қилаётган 91 621 та аҳолига нисбатан 22 551 та шартномалар расмийлаштирилди ва ушбу шартномалар бўйича 6.3 млрд.сўм миқдорида тўловга қўйилди.

2. Ичимлик сувни сифат даражасида етказиб берилишини назорат қилиш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилди:

Хусусан, истеъмолчиларга етказиб берилаётган ичимлик сувидан олинган 102 895 та синов таҳлилнинг 9 378 тасида (9,1%) ичимлик сув сифати белгиланган санитария талабларига жавоб бермаслиги аниқланди.

  3. 2021 йилда Сувинспекция ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Хисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратура, Республика Касаба уюшмаси қўмитаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоят Ҳокимликлари ва бошқа вазирликлар томонидан тузилган 150 га яқин ишчи гуруҳлар таркибида мутахассис сифатида иштирок этди.

Жумладан:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига асосан, Сувинспекциянинг 17 нафар ходими Тошкент шаҳрининг туманларида ҳамда Тошкент вилоятининг 7 та шаҳридаги 750 та Маҳаллаларда аҳоли фаровонлигини ошириш, турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳлар таркибида ўрганишларга жалб этилди ҳамда жами 19 200 дан ортиқ ҳолатда аҳоли муаммолари аниқланиб, бартараф этиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, 789 та ичимлик сув таъминотидаги ва 420 та оқова сув чиқариш масаласидаги муаммолар ҳал этилди.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан хамкорликда инвестиция дастурлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида амалга оширилган қурилиш ишлари таҳлили амалга оширилди.

5. Жорий йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари асосида 2021 йилда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича, жами 580 та қурилиш объектлари мониторинг қилиниб, улардаги 731 дан ортиқ аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди.

4. Ҳудудларда ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1852,167, 209 ва бошқа тегишли моддалари бўйича жами 80 та, умумий суммаси

16,3 млрд.сўмлик зарар келтирилган ҳолатлар аниқланди. Хусусан,

- 53 та қурилиш ва реконструкция ишлари бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 5,5 млрд.сўмлик;

- 8 та ичимлик сув қувурларини талон тарож қилиш ва қувурларга шикаст етказиш ҳолатлари 8,5 млрд.сўмлик;

- 2 та транспортда сув ташишда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 387,0 млн.сўмлик;

 - 9 та сувтаъминот ходимлари томонидан содир этилган пул йиғишда, ичимлик сувини сифатсиз ишлаб чиқариш ҳолатлари бўйича 600,0 млн.сўмлик ҳолатлар аниқланган.

  5. Инспекцияга жисмоний ва юридик шахслар томонидан 2021 йил 29 декабрь ҳолатига, 135 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 102 таси электрон, 24 таси оғзаки, 9 таси ёзма шаклда келиб тушган.

Ушбу мурожаатларнинг 91 таси қаноатлантирилган, 38 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 5 таси тегишлилиги бўйича бошқа идораларга юборилган ва 1 та масаланинг ижроси назоратга олинган.

  Аҳоли ва истеъмолчилар билан 1 009 та шундан, 842 та маҳаллаларда, 167 та ўрта таълим муассасаларида давра суҳбатлари ва тарғибот ишлари ўтказилди.

Юқоридаги тадбирлар давомида 558 та мурожаат ва саволлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 541 та си қисқа муддатларда ўз ижобий ечимини топган, қолган 17 та масаланинг ижроси назоратга олинган. 


Report Page