Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини рақамлаштиришда геахборот ва SCADA тезкор диспетчерлик бошқарув тизимлари ҳам жорий қилинади

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини рақамлаштиришда геахборот ва SCADA тезкор диспетчерлик бошқарув тизимлари ҳам жорий қилинади

https://t.me/aoka_uz

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзсувтаъминот"АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.

Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳотнинг  негизида “Инсон қадри учун” эзгу ғояси мужассам. Давлатимиз раҳбари ҳар бир ташкилот ва идора олдига аҳолига хизмат кўрсатишда янада кенг қулайликлар яратиш, одамларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш вазифасини қўйган. Бу вазифани эса ҳар бир соҳани, шу жумладан аҳолига ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш жараёнларини рақамлаштиришмасдан, мазкур йўналишда янги ахборот технологияларини жорий этимасдан амалга ошириб бўлмайди, албатта.

Шу нуқтаи назардан, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастури доирасида “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан истеъмолчиларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган бўлиб, ҳозирда уларга 5 турдаги:

сув ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш, ечиш, ўрнатиш ва тамғалаш;

- кўрсатиладиган хизматлар бўйича шартномалар тузиш;

- сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш лойиҳасини келишиш;

- cув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш хизматлари кўрсатилиб келинмоқда.

Шу билан бирга, хабарингиз бор, 2021 йилда аҳоли истеъмолчилари учун такомиллаштирилган ҳамда тегишли давлат идораларининг маълумотлар базаси билан интеграция қилинган "Uzwater" ягона биллинг тизими ишга туширилган эди.

Ушбу биллинг дастури таъминотчи ва истеъмолчи ўртасидаги ҳисоб-китоблардаги тушунмовчиликлар, нореал қарздорликнинг юзага келиши каби аввалари кўп учраган ҳолатларни максимал даражада камайтирди. Эътиборлиси, биллинг тизими доирасида истеъмолчилар учун кўплаб қулайликларга эга бўлган “Шахсий кабинет” хизмати ишга туширилиб, натижада истеъмолчи унга кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида тўлиқ маълумотларни олиш имкониятига эга бўлди.

Хусусан, ҳозирда “Шахсий кабинет” орқали истеъмолчилар:

- шахсий маълумотларини кўриши;

- амалга оширилган ҳисоб-китоблар ва тўловлар тўғрисида маълумотларга эга бўлиши;

- сув ҳисоблагич кўрсаткичларини масофадан туриб юбориши мумкин.

Энг асосийси, “Шахсий кабинет” орқали истеъмолчилар учун тўловларни уйдан чиқмасдан туриб, онлайн тарзда амалга ошириш имконияти пайдо бўлди. Истеъмолчилар учун яратилаётган қулайликлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида худди шундай функцияларга эга бўлган “uzsuv@bot” телеграм-боти фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Бундан ташқари, аҳоли мурожаатлари билан тезкорлик билан ишлаш мақсададида "SuvniAsra” мобил иловаси ҳам яратилган.

Таъкидлаш жоиз, соҳани рақамлаштириш орқали истеъмолчиларнинг тўлов интизоми ва маданиятини яхшилаш, тўловларнинг шаффофлигини янада ошириш орқали коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида пилот лойиҳа тариқасида республикамизнинг 90 га яқин туман ва шаҳарларида сув таъминоти корхоналарининг назоратчилари томонидан хизматлар учун аҳолидан пул ундириш ишлари ҳам тўхтатилиб, тўловларни амалга ошириш электрон шаклга ўтказилди.

Соҳани рақамлаштириш жараёнида ҳозирда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш объектлари фаолиятига геахборот ва SCADA тезкор диспетчерлик бошқарув тизимлари ҳам жорий қилинмоқда. Бу тизимларниг афзаллиги шундаки, улар реал вақт режимида тармоқлар ва иншоотларнинг ҳолати тўғрисида маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш, тармоқлардаги носозликларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш, сувнинг технологик йўқотишларини олдини олиш ва пировардида аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш имконини беради. Ҳозирда бундай тизимлар, Жиззах вилоятида қурилган “Узунбулоқ”, Тошкент вилоятидаги “Қодирия”, Бухоро вилоятидаги “Икки даҳа” каби йирик сув тозалаш иншоотларида ишлаб келмоқда. 

Шунингдек, сув сифати ва хавфсизлиги мониторинги учун “WATER LAB” ахборот тизими жорий этилиб, республика бўйлаб ичимлик сув сифатини назорат қилиш имконияти сезиларли даражада кенгайтирилди. Бунинг учун сув таъминоти соҳасидаги барча мавжуд лабораториялар рақамлаштирилди ва хужжат алмашинуви ҳамда ҳисоботлар электрон тарзда юритилишга эришилди.

Бундан ташқари, истеъмолчиларга кўрсатиладиган давлат ҳамда қўшимча хизматларнинг сифат жихатдан янада яхшиланиш мақсадида, “Сувўлчагич хизмати” АЖ ташкил этилди.

Соҳани рақамлаштириш ва трансформация қилиш, истеъмолчилар билан ишлашда янги инновацион ечимларни жорий этишда илғор хорижий тажрибани ўрганига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, айни кунларда Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида ушбу мамлакатнинг “K-Water” компаниясида маҳаллий мутахассисларимиз учун “Ўзбекистон сув таъминоти соҳасида салоҳиятни” ошириш мавзусида ўқув дастури ўтказилмоқда. Ўқув дастурида алоҳида блок айнан соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалаларига бағишланган.

Бундан ташқари, бугунги кунда АҚШнинг “Nobel Systems” компанияси томонидан ажратилган грант маблағлари асосида Чирчиқ шаҳрида IOT(Ай оу ти) асосида ичимлик суви тармоқларидаги босимни масофадан назорат қилиш жараёнларини рақамли форматга ўтказишни таъминлайдиган «Рақамли сув таъминоти корхонаси» тизимини жорий этиш бўйича пилот лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ўтган йилнинг декабрь ойида «Ўзсувтаъминот» АЖ фаолиятининг молиявий ва операцион самарадорлигини ошириш мақсадида “Катта тўртлик” туркумига кирувчи “Ernst and Young Advisory" қўшма корхонаси билан маслаҳат ва жорий этиш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома имзоланди. Шартномада «Ўзсувтаъминот» АЖ фаолиятини трансформация қилиш лойиҳасининг 10 та асосий йўналиши белгиланиб, ахборот технологиялари аудитини ўтказиш ушбу йўналишлардан бири ҳисобланади.

Бунда ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлигининг жорий ҳолати диагностика қилинади ва стратегияси ишлаб чиқилади.

Акциядорлик жамиятининг ахборот хавфсизлиги архитектураси халқаро даражадаги талабларга тўлиқ мувофқлиги таъминланиб, киберхавфсизлиги бўйича халқаро ISO сертификати олинади.


Report Page