Ичига газ тўлдирилган шарлар ёрилиб кеттиши натижасида уч киши куйиш жароҳатини олди

Ичига газ тўлдирилган шарлар ёрилиб кеттиши натижасида уч киши куйиш жароҳатини олди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 15 февраль куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи К.М. ўзининг “Captiva” русумли автомашинасида Яшнобод тумани “Шаҳриобод-Махтумқули” кўчалари чорраҳасида тўхтаб турган вақтида, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган, ҳайдовчининг таниши И.П. сигарета чекиш мақсадида зажигалка ёққан вақтида автомашина салонида бўлган, ичига газ тўлдирилган 40 дона шарлар ёрилиб кетган.
Натижада К.М., И.П. ва автомашинадаги яна бир йўловчиси Ф.Ю.лар куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси