Ибрат

Ибрат


Aҳмад ибн Яҳё ибн Вазир айтади:

“Бир куни имом Шофеий чироқ бозорига борди, биз ҳам у киши билан бирга бордик. Бир пайт бозорда кимдир бир илмли кишини сўка бошлади. Имом Шофеий шунда биз томонга бурилиб:
“Тилларингизни фахш сўзлашдан сақлаганингиз каби қулоқларингизни ҳам фаҳшни эшитишдан сақланглар. Зеро, фаҳшни эшитиб турувчи одам гуноҳ сўзловчи билан шерикдир” – деди.

“Улуғлар шундай яшашган” китобидан олинди.

Мулоҳаза

Бугун атрофимизда жуда кўп фаҳш сўзларни эшитамиз. Баъзан шундай оғзи бузуқ инсонлар суҳбатида бўламиз. Эътирозсиз уларнинг гапларини эшитамиз. Аслида, сўкинишни бошлаган ва тилини тия олмайдиган одамнинг олдидан туриб кетиш, унинг қўпол сўзларини эшитмаслик, тили шалоқ одамни эътиборсиз қолдиришимиз керак. Токи, у бу ахлоқсизлиги билан мусулмонларнинг, элнинг назаридан қолишини англаб етсин. Сўкиниш, инсонлар шаънига тил тегизиш катта пасткашликдир. Сўкинган инсон ўз тарбиясизлигини фой қилади. Сўкиниш эркаклик белгиси эмас, фикрсизлик, таъбир жоиз бўлса, нодонликнинг далилидир. Бу иллатдан сақланган инсоннинг қалби покланади, сўзлари ва одоби гўзаллашади, ҳаётига барака кириб, ишларида илгарилаш пайдо бўлади. Чунки исломий ахлоқ инсонни ҳам маънан, ҳам моддиян юксалиши сабабидир.
——————————
Улашинг! 👇

Report Page