IX Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги ўз ишини бошлади

IX Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги ўз ишини бошлади

https://t.me/natlibuz

16 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида анъанавий “INFOLIB UZBEKISTAN-2020” IX Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ҳафталик меҳмонлари, иштирокчилар, ташкилотчилар ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори А. Ходжаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси,Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, Республика маънавият ва маърифат маркази директори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Минхожиддин Мирзо, Ўзбекистон Республикаси “ЎзАрхив” агентлиги директори У.Юсупов, Қорақалпоғистон Республикаси, Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси, «Дўстлик» ордени соҳиби, Бердақ номидаги Давлат мукофоти совриндори Муратбай Низанов (онлайн тарзида), Ёзувчилар уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон ҳалқ шоири Энахон Сиддиқова (онлайн тарзида),  Сурхондарё вилояти АКМидан  Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Универститети ректори Алишер Умаров – (онлайн тарзида), Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори У.Тешабаевалар сўзга чиқдилар ва иштирокчиларни бугунги кун байрами билан табрикладилар. Улар тадбир иштирокчиларини Миллий Ахборот-кутубхона ҳафталиги ўз ишини бошлагани билан қутлаб, мамлакатимизда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, айниқса, ёшларимизнинг китобга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигини алоҳида қайд этдилар. Шунингдек,  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан кутубхонага китоблар, социология фанлари доктори А.Умаров томонидан эса қадимий қўлёзма ва тошбосма асарлари совға қилинди.  





Мазкур тадбирнинг алоҳида жиҳатларидан бири, карантин чекловлари шароитида ўтказилиши бўлса, иккинчи томондан вилоят, туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларида параллел равишда онлайн ўтказиляпти. Бунда эса, ўз навбатида энг чекка ҳудудлардаги туман ахборот-кутубхона марказлари мутахассислари ва фойдаланувчиларини тадбирларда бевосита онлайн тарзда иштирок этиш имконини яратди.


Очилиш маросимининг ўзгача шукуҳидан яна бири, Самарқанд вилояти АКМ фойесида “Самарқанд ушоғи”, Наманган вилояти АКМ фойесида фольклор гурухини чиқиши, Тошкент вилояти “Турон” АКМ фойесида харбий оркестр ижросида “Баҳор вальси”, Хоразм вилояти АКМ фойесида фольклор гурух ижросида Хоразм найи ва лазгилари мусиқий чиқишлари иштирокчиларга хуш кайфият улашди.

Тадбирларни онлайн ва офлайн шаклида ўтказилиши иштирокчилар ва меҳмонларда яхши таассурот қолдиришига умид қиламиз. 

Ҳафталик ўз ишини давом эттирмоқда.


Report Page