ИТТИФОҚ МАССИВИДАГИ АНДИЖОН ШАҲАРЧАСИДА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

ИТТИФОҚ МАССИВИДАГИ АНДИЖОН ШАҲАРЧАСИДА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

www.andijan.uz

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудларни комплекс ривожлантириш, олиб борилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш мақсадида Хўжаобод туманидаги Иттифоқ массивида бўлди. Мазкур ҳудудда юртдошларимиз учун кўп қаватли турар жойларни бунёд этиш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.


Вилоят раҳбари қурилиш ишлари билан танишар экан, олиб борилаёган ишларнинг сифатини доимий тарзда назорат қилиш муҳимлиги, турар жойлар атрофидаги инфратузилмани яхшилаш борасида йўл-йўриқларни берди. Айни чоғда вилоят ҳокими янги массивлардаги ижтимоий соҳа объектлари, хусусан, умумтаълим мактаби ва маҳалла гузарини қуришга ҳам алоҳида аҳамият қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.


Вилоят ҳокими қурилиш ишлари билан бирга ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ҳозирнинг ўзида бошлаш муҳимлигини уқтириб ўтди. Якунда турар жойлар қад ростлаганида эса хонадон соҳиблари баҳаво, шинам ва қулай уйларда истиқомат қилиш имкониятига эга бўлишади.

Вилоят ҳокимининг қатъий назорати остида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари натижасида ҳудудда умумий ҳисобда мингга яқин хонадон қуриб битказилади. Бу эса айнан мингга яқин юртдошимизнинг оиласига фаровонлик, тотувлик ва бахт-саодат кириб келишини англатади.



Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram

Report Page