ИТП ТЭТ таъсис этилишининг иккита ёлѓони. Ё нањзатчилар ќандай ќилиб ўзлари учун тарих ва аслийлик тўќишади?

ИТП ТЭТ таъсис этилишининг иккита ёлѓони. Ё нањзатчилар ќандай ќилиб ўзлари учун тарих ва аслийлик тўќишади?


Ислом тикланиш партияси террорчи-эстремист ташкилоти (ИТП ТЭТ)нинг хорижий илдизи, импорт моњияти ва геосиёсий моњияти барча тадќиќотчилар учун таниш бўлиб, бу њаќдаги илмий-тарихий бањслар аллаќачон тўхтаган. Аммо бу ташкилот рањбариятининг ўзи тарихий њаќиќатни яшириш учун партиялари таъсис этилиши жараёни ва сиёсий-идеологик заминалари масаласида њамиша ривоятлару тўќилган ёлѓонлардан фойдаланишади. Гарчи бу ташкилот бутун фаолияти бошдан-оёќ ёлѓон бўлса-да, аммо бу маќолади ИТП ТЭТнинг иккита «асосий ёлѓони» келтирилади. Улар билан танишув бу ташкилотнинг ёлѓон моњиятини яна бир марта исботлайди:


ИТП ТЭТ таъсиси биринчи ёлѓони:

ИТП ТЭТ бу партия 1973 йилдаёќ таъсис этилиб, 40-50 йиллик тажрибага эга эканлигини иддао ќилиб келади. Шу сабабли, халќ оммасини жалб этиш учун партиянинг 30, 35, 40 йиллик байрамларини ўтказиб, гўё бу ташкилот Шўролар Иттифоќи даврида ташкилот сифатида таъсис топиб, ўша даврда фаолият кўрсатганига ишора ќилмоќчи бўлишади. ИТП асосчиси С.А.Нурийнинг ёзишича, бу партия таъсис мажлиси 1973 йилнинг 20 апрелида ўтказилиб, унда Ќори Муњаммаджон Ѓуфронов, Мулло Неъматулло Эшонзода, Одинабек Абдусаломов, Ќаландар Садриддинов ва С.А.Нурийнинг ўзи иштирок этган. У Бохтар (њозирги Кўшониён) ноњиясида ва Ќаландар Садриддиновнинг уйида бўлиб ўтган айнан шу йиѓилишда «Тожикистон ёшлари исломий нањзати» ташкилотининг таъсис этилиши борасида ќабул ќилинганини ќўшимча ќилади.

Аммо бу мавзунинг танилган тадќиќотчиси, сиёсат фанлари доктори Д.Назиров бу масалани чуќур ўргангандан кейин ўша давр ва зикр этилган шахслар иштирокида бундай мажлиснинг ўтказилиши њаќидаги иддао, умуман, њаќиќатга эга бўлмай, ўша ваќтда ушбу шахслардан баъзиларининг Тожикистон њудудида бўлмагани сабабли уларинг бундай мажлисда иштироки имконсиз бўлганини тўлиќ исботлаган. Доктор Д.Назиров, жумладан, 1949 йили туѓилган Ќўрѓонтепанинг Вахш ноњиясида яшайдиган Неъматулло Эшонзода 2010 йилнинг 25 мартида муаллиф билан суњбатда 1971 йилдан Шўролар армияси сафига хизматга чаќирилиб, фаќат 1973 йилнинг май ойи охирида Тожикистонга ќайтганини айтганини келтиради. Шу туфайли, у 1973 йилнинг 20 апрелида Тожикистонда бўлмай, Ќўрѓонтепа шањридаги бундай мажлисда иштирок эта олмасди.

Њужжатларнинг кўрсатишича, бу мажлиснинг бошќа «иштирокчиси» - 1954 йили туѓилган Одинабек Абдусаломов њам 1972 йилнинг ноябр ойида Шўролар армияси сафига хизматга чаќирилиб, фаќатгина 1974 йилнинг октябр ойида Тожикистонга ќайтган. Шунинг учун, у њам бу мажлиснинг иштирокчиси бўла олмайди.

«Таъсис мажлиси»нинг 1954 йили туѓилган учинчи «иштирокчиси» Ќори Муњаммаджон Ѓуфронов С.А.Нурий билан муносабатлари ёмонлашгандан кейин Афѓонистонда бундай «ТИТП таъсис мажлиси» ўтказилишини тўлиќ инкор этган њамда 1972 йил ноябр ойидан 1978 йилгача Ўзбекистон Республикасининг Андижон шањри њудудида ноќонуний диний тањсил олгани, бу муддатда њарбий хизматга жалб этишларидан ќўрќиб, Тожикистонга бирон марта келмаганини айтган. Шу сабабли, у њам «нањзат таъсис этилиши мажлиси»нинг иштирокчиси бўла олмасди.

Шу тарзда, тасдиќловчи њужжатлар билан таќќосланган ушбу аниќ тарихий фактлар 1973 йилнинг 20 апрелида бундай шахслар иштирокида бундай мажлис ўтказилиши умуман имкониятдан четда эканлигини кўрсатади. Шунинг учун, 1973 йилда «нањзат таъсис этилиши мажлиси»нинг ўтказилиши тўѓрисида ривоят тўќиш нањзат рањбарларининг ўз фаолияти тарихини узоќ ќилиб кўрсатишнинг бир уриниши бўлиб, бирон воќеий асосга эга эмас. Шуни њисобга олган њолда, бу ташкилот фаолияти бошдан-оёќ ёлѓону фирибдан иборат бўлиб, њатто таъсис этилиши тарихи масаласида њам жамият ва тарих кўзига тупроќ сочишга њаракат ќилаётганликларини айтиш мумкин.

Шу туфайли, гарчи хорижий эмиссарлар њидояту ќўллаб-ќувватлашида нањзатчиларнинг яширинча тарѓиботу таълимий фаолияти ўтган асрнинг 80-йилларида бошланган бўлса-да, аммо улар фаќат 90-йиллар ва Шўролар Иттифоќи исломий партияси таъсис топганидан кейин сиёсий партия таъсис этиш масаласига етиб, ўзларининг таъсис этилишлари анжуманини 1990 йилнинг 6 октябрида Рўдакий ноњиясининг Чортут ќишлоѓида ўтказишди.


ИТП таъсиси иккинчи ёлѓони:

Тинчлик келишуви имзолангандан кейини йилларда ИТП ТЭТ рањбарлари ўзларини миллий илдизларга эга ташкилот сифатида номлаб, уни «ички» ва «тожикча» партия сифатида кўрсатишга њаракат ќилишарди. С.А.Нурий бу масала, жумладан, шундай дейди: «Тожикистон Ислом тикланиш партиясини таъсис этиш чоѓида биз њеч кимга таќлид ќилмадик, хорижий ва хусусан, Ўрта Шарќ мамлакатлари аќидаларининг биронта таъсири бизда йўќ эди. Бизнинг њаракатимиз фаќат ички ва халќчил эди…» Аммо бу гаплар њеч ќандай њаќиќатга эга эмас.

Зеро, ИТП ТЭТнинг асосий идеялари ва тузилишининг ўзи айнан Тожикистонга вањњобийлигу ихвоний бегона фикрларининг кириб келиши ва сўнгра хориж махсус доиралари маслањату рањбарлиги таъсири натижасида шаклланган. Бу жараён пайдо бўлиши аввалги йилларидаёќ, нањзат фаоллари Њасан-ал-Банно, Сайид Ќутб, Муњаммад Ќутб, Абу Аълои Мавдудий ва бошќа халќаро исломий пешволарнинг сиёсий аќидалари таъсири остида њаракат ќилиб, кўр-кўрона уларнинг фикрларига издошлик ќилишарди. Бундай китоблар ўша ваќтда студентлар ва араб мамлакатларига сафар ќилган баъзи давлат хизматчилари воситасида Шўролар Иттифоќига киритиларди. Шўролар Иттифоќи њудудига сафар озодроќ бўлгандан кейин Марказий Осиёда экстремистик фикрлар хорижий тарѓиботчиларининг фаолияти жиддийроќ тус олди. Улар энди нафаќат тарѓибот адабиётларини киритиш, балки бу оќимни ќўллаб-ќувватлаш учун муайян маблаѓларни киритишни њам бошлашди.

Жумладан, нањзат партияси ташкилотчиларидан бири бўлган Ќори Муњаммаджон Ѓуфронов Ўзбекистоннинг Андижон шањридаги тањсилидан ќайтиш чоѓида давлат тегишли органлари томонидан 200дан зиёд диний-идеологик китоб билан ќўлга олиниб, улар орасида ихвоний ва вањњобий њаракатлар муаллифларининг асарлари њам бор эди.

Нањзатчиларнинг ихвоний жосуслар билан алоќасининг бошќа њолати ўша Шўролар йилларидаёќ ошкор этилган ва олди олинган эди. Нањзат фаолларидан бири, Данѓара ноњиясининг Себистон ќишлоѓида яшовчи Мулло Ажик (Алиев) араб мамлакатларидан бўлган хорижий студентлар билан алоќада бўлиб, Судан мамлакатидан ихвоний студент Зубайд Содис билан њамкорликда нањзатчиларга идеологик-диний китоблар нашри учун араб алифбесида битта кичик чопхона (типография ускунаси) келтиришга њаракат ќилишганди. Бу режа ошкор бўлгандан кейин Шўролар Иттифоќи Ташќи ишлар вазирлигининг Судан элчихонасига эътироз мактуби билан бу студент университет ва умуман, Шўролар Иттифоќи њудудидан чиќариб юборилди. Кўрсатиб ўтилганидек, нањзатчилар дунёќараши шаклланишида, шунингдек, Эрон исломий инќилоби рањбарлари ва Афѓонистон мужоњидларига таќлид ќилишу эргашиш њам жиддий рол ўйнаган эди.

Масалан, 1990 йилларда Тожикистон хавфсизлик органи томонидан Тожикистон фуќароси Абдулњамид Давлатов (ИТП собиќ раиси Муњаммадшариф Њимматзоданинг укаси) ва шунингдек, Афѓонистон фуќаролари – Абдурањим валади Хоркаш, Давлатмад валади Рустам ва нањзат партиясининг бир неча нафар тарафдорлари Кўлоб минтаќасида ќўлга олинди. Чегара бузувчиларнинг айтишларича, улар Покистоннинг ўша даврдаги жосуслик органи ва Афѓонистон исломий партиясидан Афѓонистондан Тожикистон њудудига ўтиб, яширин йўл орќали тожик нањзатчилари билан њамкорлик ќилиш, террористу бузѓунчи гуруњларни ташкил этган њолда, нафаќат бизнинг мамлакатимиз, балки бутун Марказий Осиёда душманона амалларни бажариш њаќида топшириќ олишган экан. Улар гуноњлари тўлиќ тасдиќлангандан кейин суд органлари томонидан жавобгарликка тортилдилар.

Шу тарзда, нањзатчиларнинг бу ташкилотнинг мањаллий ва тожикона моњиятга эга эканлиги њаќидаги даъволари њеч ќандай асосга эга бўлмай, ИТП ТЭТ бегона ѓояларни тарѓиб ќилувчи ташкилот ва Тожикистондан анча ташќаридаги геосиёсий жараёнлар мањсулидир. Бу экстремистик ташкилотнинг ёлланма ва хорижий ќўѓирчоќ моњиятига эга эканлиги тўлиќ ва њужжатлар асосида исботланган.

Шу тариќа, бу бир нечта аниќ мисол ва ўнлаб мисолу бошќа холатлар ИТП ТЭТ рањбарлари ўз моњиятларини таништириш масаласида зењний мушкуллик ё руњий комплекснинг бир турига рўпара келаётганликларини кўрсатади. Зеро, уларнинг ўзлари нањзат аќидаси ва нањзат исломий партиясининг њеч ќандай ички илдиз, миллий ва халќона таянчга эга бўлмагани, тўлиќ хорижий мамлакатлар махсус хизматларининг ќўлида ќўѓирчоќ эканлигини яхши билишади. Шунинг учун, улар ўзларининг Тожикистон маданияти, жамияти, ќадрият ва манфаатлари билан бегона эканликларини њис ќилишиб, бу њолатни яшириш учун ўзларини Тожикистон муњити, ќадриятлари, муќаддасотлари ва халќига ўхшатишга њаракат ќилишади. Аммо аксарияти саводсиз, миллат тариху маданиятидан бехабар бўлгани учун, бу ноуддабуронларча уринишлари улар даъволарининг ёлѓон эканлигини њар лањзада кўрсатиб туради.


Саидхожа Акбаров,

миллий ярашув жараёни фахрийси,

Миллий ярашув комиссиясининг мухолиф кучларни Тожикистон Республикаси ќуролли кучлари њайъатига киритишга оид ќуйи гуруњи аъзоси.


Report Page