IT Park резидентларининг умумий сони 1470 тани ташкил этди: уларнинг 431 таси Ўзбекистон ҳудудларида, 1039 таси эса Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган

IT Park резидентларининг умумий сони 1470 тани ташкил этди: уларнинг 431 таси Ўзбекистон ҳудудларида, 1039 таси эса Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Рақамли технологиялар вазирлиги IT Park директори ўринбосари Маҳлиё Муҳсинова маълумот берди:

Ҳозирда, IT Park резидентларининг умумий сони 1598 тани ташкил этади: уларнинг 484 таси мамлакат ҳудудларида, 1114 таси эса Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган. Уларнинг 332 таси резидент таълим компаниялари, хорижий капитал иштирокидаги компаниялар сони эса 411 тани ташкил этди.

  Шунингдек, ушбу резидентлар томонидан кўрсатилган экспорт ҳажми жорий йилнинг 11 ойида 280,0 миллион AҚШ долларини ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар ошди. Таққослаш учун, ўтган йилги кўрсаткич 115,2 миллион AҚШ долларини ташкил этган.

  Шунингдек, тақдим этилган имтиёзлар туфайли IT Park резидентларида иш билан таъминланган мутахассисларнинг умумий сони 23 мингдан ортиқ кишини ташкил этмоқда.

  Инновациялар ва стартаплар учун қулай муҳит яратиш Ўзбекистонни IT-hub га айлантириш стратегиясининг яна бир муҳим жиҳати ҳисобланади.

  Рақамларга юзланадиган бўлсак, бугунги кунга қадар IT Park нинг стартап-лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган инкубация ва акселерация дастурларини мувафаққиятли якунлаган 113 та истиқболли стартап-лойиҳа жами 82,8 млрд.сўмдан ортиқ миқдорда молиялаштирилди.

  III чорак якунларига кўра, IT Park резидентлари ҳисобланган стартап компанияларнинг экспорти ҳажми қарийб 36,6 млн AҚШ долларини ташкил этиб, 2 баробардан ортиқ ўсишни қайд этди. Таққослаш учун: 2022-йилнинг мос даврида ушбу кўрсаткич 16,2 млн AҚШ долларини ташкил этган.

  Шунингдек, стартапларга йўналтирилган маҳаллий инвестицияларнинг умумий ҳажми 41,2 млрд сўмни ташкил этган бўлса, хорижий молиялаштириш ҳажми 4,2 млн AҚШ долларга етди.

  Бундан ташқари, Ўзбекистонга хорижий компаниялар эътиборини жалб қилиш мақсадида кенг кўламдаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳозирда мамлакатимиз ауцорсинг хизматларини кўрсатувчи халқаро марказга айланиб бормоқда ва бундай дейишимиз учун сабаб ва аниқ мақсад бор.

  Жорийда бўлиб ўтган Digital Leadership Форум ҳамда AКТ ҳафралиги доирасида бо’либ о’тган тадбирлар давомида халқаро IT ҳамжамиятига Ўзбекистонни IT-hub ва ауцорсинг марказига айлантириш бўйича ташаббуслар илгари сурилди.

Тадбирларда бутун дунёдан 300 дан ортиқ IT компанияларини бирлаштирди ва улар давлатимиз томонидан қўйилган режалари ва истиқболларининг жиддийлигини ўз кўзлари билан кўриш имконига эга бўлдилар.

  Жадал ривожланиб бораётган соҳанинг истиқболларидан келиб чиққан ҳолда, 2030-йилгача IT -хизматлар ҳажмини 5 млрд AҚШ долларига етказиш кўзда тутилган.

  Ўзбекистонда IT ва ауцорсинг хизматлари экспортини ошириш ва хорижий компанияларни давлатимизга жалб этиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилиши режалаштирилган, яни:

-      О’збекистонни минтақавий IT-hub сифатида кенг тарғиб қилиб дунёга таънитиш учун ишлар олиб бориш;

-      ёшларимизни IT билим ва кўникмалари ҳамда ҳорижий тилларни билишлари учун шарт шароитлар яратиш;

-      IT ва ауцорсинг учун Ўзбекистонда офис очаётган ҳорижий корхоналар учун қоллаб қувватловчи дастурлар жорий қилиш;

-      локал IT компанияларнинг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда жаҳон бозорига чиқазиш учун қўллаб-қувватлаш режалаштирилган.




Report Page