ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ЗАМОНАВИЙ ЭЛЕКТР ҲИСОБЛАГИЧЛАРНИ ЎРНАТИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ЗАМОНАВИЙ ЭЛЕКТР ҲИСОБЛАГИЧЛАРНИ ЎРНАТИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Матбуот хизмати.

Прeзидентимизнинг 2018 йил 23 oктябрдa қабул қилинган “Элeктр энeргeтикaси тaрмoғини жaдaл ривoжлaнтириш вa мoлиявий бaрқaрoрлигини тaъминлaш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидa”ги қaрoри талабларига асосан вилоят ҳудудидаги электр энергияси истеъмолчиларига электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бажарилмоқда. Ушбу йўналишдаги ишлар ўтган йил сентябрь ойидан бошланган бўлиб, бугунги кунга қадар жами 90 мингдан зиёд истеъмолчининг мавжуд электр ҳисоблагичлари янгисига алмаштирилди. Карантин вақтида бу каби ишлар бир оз тўхтаб турганди. Ҳисоблагич ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ҳисоблагичларни ишлаб чиқарилиши йўлга қуйилгандан сўнг АСКУЭ тизимини жорий этиш ишлари Навоий шаҳрида ва Хатирчи, Навбаҳор, Кармана туманларида яна давом эттирилди.

Маълумки, жорий йилнинг 6 март куни давлатимиз раҳбарининг "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонасини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжатга асосан, комбинатнинг айрим тармоқлари тегишлилиги бўйича вилоятдаги корхона ва ташкилотлари таркибига ўтказилди. Жумладан, НКМК хизмат курсатиб келган 60 мингдан зиёд истеъмолчилар ҳам "Навоий ҲЭТК" АЖ билан электр таъминоти шартномасини тузиш ишлари бажарилмоқда. Шунга кўра, жорий йилнинг 17 августидан вилоятимиз марказининг қолган истеъмолчиларига ҳам замонавий электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошланади. Аввал ҳабар берганимизда, шаҳарда 12 634 та аҳоли вa 4 384 тa юридик истеъмолчиларга жами 17 018 та ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган эди. Хозирги вақда эса бу курсатгич 33 минга ошди.

2020 йил охирига бориб, вилоят ҳудудидаги 260 941 та юридик ва аҳоли истеъмолчиларига замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари якунланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан бепул ўрнатилмоқда. Янги ҳисoблaгичлaр aввaлгилaридaн 20 турдан зиёд функцияни бaжaрa oлиши билaн фaрқлaнaди. Хусусан, мaълумoтлaрни сoxтaлaштиришгa уриниш, яъни ҳисoблaгичгa тaъсир ўткaзиш мумкин эмас. Мабодо шундай ҳoлaтлaр юзaгa келсa, ҳисоблагич дaрҳoл ўчади вa тизимгa xaбaр жўнaтади. Шунингдeк, электр энeргияси тўлoви тўлaнмaгaн тaқдирдa, мaсoфaдaн ўчириш имконияти мавжуд. Ушбу ҳисoблaгичлaр элeктр тaъминoти кoрxoнaси тoмoнидaн 10 йилдa бир мaрoтaбa қиёслoвдaн ўткaзилaди.

Ўрнатилаётган электр ҳисоблагичнинг ишлаши, ундан фойдаланиш қоидалари ва шунга ўхшаган бошқа кўпгина маълумотларни аҳолига етказиш учун махсус видеоролик ҳамда йўриқнома тайёрланди ва телеграмм каналимизга жойлаштирилди.

Айни вақтда ҳисоблагичлар ўрнатишда бирор бир англашмовчилик ёки таъмагирлик ҳолатлари кузатилаётган бўлса, шунингдек, пул талаб қилинаётган ёки манфаатларингиз камситилаётган бўлса, Call centre 1154 рақамига ҳамда Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали орқали ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингизни сўраймиз.

Ҳурматли истеъмолчилар, қуйидаги жиҳатларга алоҳида аҳамият беришингизни сўраймиз:

      • давлат метрология ташкилоти сертификатига эга ушбу ҳисоблагичлар кўп ҳисобламайди, балки оқиб ўтган энергияни юқори аниқликда ҳисоблайди;

    • фақатгина кўп қаватли уйларда қўни-қўшнингиз ёки йўлак чироқларига (ширкатнинг умумий эҳтиёжлари) тегишли “ноль” ёки “фаза” симлари сизнинг тармоғингизга уланган ҳолатида, қўшнингиз ёки йўлак чироғи истеъмолини сизнинг ҳисоблагичингиз ҳисоблайди;

   • ҳисоблагичларда “ОГОҲЛАНТИРИШ” чироғи ёниши ҳисоблагич кўп ҳисоблаяпти, дегани эмас!

Шулардан келиб чиқиб, манзилингиз бўйича уй-жой коммунал хизмати кўрсатувчи ширкатларга мурожаат қилиб, электр шитларидаги симлар ва ҳимоя тизимларининг техник ҳолатларини Электр қурилмалари тузилиш қоидаларига мувофиқ (ПУЭ) бўлишини талаб қилишингизни тавсия қиламиз. Шу ўринда “Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 4-боб 28-моддасида кўп қаватли уй жойлардаги ички электр шитлар ва тармоқлар ширкатлар мулки бўлганлиги сабабли, уларнинг техник ҳолатига ширкатлар жавобгар, деб кўрсатилганини эслатиб ўтмоқчимиз.

Яна бир жиҳат! Ушбу монтаж симларини тузатиш учун ҳисоблагич тамғасини узиш талаб қилинмайди.

Ходимларимиз истеъмолчиларга юқоридаги қайд этилган ҳолатлар бўйича кўмаклашишга доим тайёр эканлигини билдириб қоламиз!

"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ матбуот хизмати.

@navoienergo

Report Page