ИСТЕЪМОЛЧИ ТОМОНИДАН ГАЗНИ ЎҒИРЛАШ ФОЖИАГА ОЛИБ КЕЛДИ

ИСТЕЪМОЛЧИ ТОМОНИДАН ГАЗНИ ЎҒИРЛАШ ФОЖИАГА ОЛИБ КЕЛДИ


Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри, “Обод турмуш” маҳалласи “Шоншуҳрат” кўчасида жойлашган икки қаватли уйда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши ҳолати юз берди. Воқеа жойида ФВВ ходимлари билан биргаликда “Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали ходимлари иш олиб боришди. 

Ўрганишлар жараёнида, маиший эҳтиёж учун табиий газни ўғирлаш натижасида 2 қаватли бинодаги уйлардан бирининг хонасида табиий газ тўпланиши содир бўлганлиги аниқланди. Хонадон эгаси ҳисоблагични олиб ташлаб, газ қувурларини канализация сифони орқали улаб қўйиши, табиий газ сизиб чиқишига сабаб бўлган. Газ-ҳаво аралашмаси чақнаши натижасида бир киши вафот этди.

Фурсатдан фойдаланиб, “Hududgazta’minot” АЖ истеъмолчилардан табиий газдан фойдаланиш Қоидаларини бузмаслик, маиший фойдаланишда ностандарт газ ускуналари ва қўлбола мосламаларни ишлатмасликни сўрайди. Агар табиий газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланса, зудлик билан хонани шамоллатинг ва 104 орқали диспетчерлик хизматига ёки 1104 рақамига қўнғироқ қилинг.

“Hududgazta’minot” АЖ матбуот хизмати

Report Page