ИССИҚХОНА — мавсумдан ташқари даврларда маҳсулот етиштириш ва очиқ дала учун кўчатлар ўстиришга хизмат қилади

ИССИҚХОНА — мавсумдан ташқари даврларда маҳсулот етиштириш ва очиқ дала учун кўчатлар ўстиришга хизмат қилади



#Назорат

#СамарқандВилояти

#БулунғурТумани


ИССИҚХОНА — мавсумдан ташқари даврларда маҳсулот етиштириш ва очиқ дала учун кўчатлар ўстиришга хизмат қилади. Иссиқхоналар сабзавот экинларини етиштириш учун қулай бўлибгина қолмай, балки турли касаллик ва зараркунандалар қишлаб қолиши ва кўпайиши учун ҳам макон ҳисобланади. Шундай экан, касаллик ва зараркунандаларга қарши доимий карантин назорати тадбирларини ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

Албатта, бундай ҳолатларни олдини олиш ва ўсимликларни соғлом ривожланиб, сифатли ва мўл ҳосил бериши учун уларни доимий назоратда ушлаш керак бўлади. 


✴️ Мана шундай назорат ишлари вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида жойлашган иссиқхоналарда мунтазам ташкил этилмоқда.

✴️ Жумладан, Булунғур тумани “Гулзор” маҳалласида жойлашган “Янги ирганакли” қишлоғида истиқомат қилувчи Холдоров Шерали аканинг иссиқхонасида бўлдик. Иссиқхона майдони 2 сотихдан иборат бўлиб, помидорнинг шифобахш қора Ф1, Банан помидор,Олтин гумбаз номли киви помидори,Қулупнай помидор дарахти,Волшебная арфа Ф1, Буян сариқ, Қора мавр,қўзиқорин таъмли бойимжон ҳамда бойимжоннинг Ф1 зумрад дурагайи парваришланаётганига гувоҳ бўлдик.Бу иссиқхонада ҳар бир ҳосилга кирган помидор ўзгача таъм, шакл ва рангга эга.  

Туманнинг “Янги ариқ” маҳалласида жойлашган “Янги ариқ” 2 гектарли иссиқхонасида эса 1 гектар 80 сотих майдонга нави “Мулстарт”бўлган бодринг ҳамда 20 сотихга “ Ламия” навли помидор ўсимликлари парвариш қилинмоқда. Бодринг ҳар бир теримида 4-5 тонна маҳсулот беради. Ушбу маҳсулотлар ички бозор расталарини тўлдирмоқда.


✴️ Иссиқхонада доимий карантин назорат тадбирлари ўтказилиб, уларни зарарлайдиган касаллик ва зараркунандаларга қарши ўсимликлар карантини инспекторлари ва агроном энтомологлари томонидан керакли тушунча ва тавсиялар бериб келинмоқда. 


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Report Page