ISMA

ISMA


Латвиянинг ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг Фарғона шаҳридаги филиали 2020-2021 ўқув йили учун қабул жараёни бошланганини эълон қилади

1994 йилдан буён Латвияда фаолият юритаётган Европа олий таълим муассасаси ISMA – Латвиянинг ахборот тизимлари менежменти Олий мактаби 2018 йилнинг сентябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2018 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3952 сонли қарори билан Фарғона шаҳрида ўз Филиалини очди.

ISMA нинг стратегик ҳамкорлари қаторига BMDA (Baltic Management Development Association) – 24 мамлакатнинг, шу жумладан, Австрия, Белгия, Дания, Буюк Британия ва АҚШ каби давлатларнинг олий таълим муассасалари ва бизнес соҳасидаги мутахассисларини ўз ичига олган ассоциацияси; СЕЕМАN (The International Assosiation for Management Development in Dynamic Societies) – Европа ва Осиёнинг 220 давлати вакилларидан иборат ассоциация; LVRA (Латвиянинг меҳмонхона ва ресторанлар ассоциацияси); LDDK (Латвиянинг иш берувчилар конфедерацияси) кабилар киради.

Латвиянинг ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг Фарғона шаҳридаги филиали Латвиянинг Олий таълим кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан аккредицияланган.

Филиалда ахборот технологиялари, туризм, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги замон талабларига жавоб берадиган мутахассислар тайёрланади.

ISMA Фарғона Филиали битирувчилари нафақат Ўзбекистонда, балки Европа Иттифоқига кирувчи давлатларда фаолият юритиш ҳуқуқини берувчи дипломга эга бўладилар.

Филиал 2020-2021-ўқув йили учун қабул жараёни бошланганини эълон қилади. Ҳужжатлар топшириш жараёни онлайн режимда амалга оширилмоқда.

Ҳужжатларни тақдим этиш тартиби:

 1. Онлайн анкета тўлдириш

 2. Талаб этиладиган ҳужжатларни электрон форматда жамланган ҳолда (PDF, JPG, PNG) info-uz@isma.lv электрон манзилига юбориш.

✅ Бакалавриатура ва магистратура босқичлари учун электрон форматда топшириладиган ҳужжатлар:

👉 Шаҳодатнома/диплом (асл тилида) ва нотариал тасдиқланган инглиз тилига таржимаси

👉 Инглиз тили билим даражасини аниқловчи тест натижаси TOEFL(70)/ IELTS (5.5)

👉 Паспорт

Кириш имтиҳонлари ўтказилмайди.

Европа тизими абитуриентнинг ўзлаштириш ва ўртача баллари асосида кириш имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилинишига имкон беради.

Бакалавриат босқичи талабалари учун 10та грант жойлари ажратилган.

COVID-19 пандемияси сабабли инглиз тили билим даражасини аниқловчи сертификатга эга бўла олмаган абитуриентлар электрон манзилларига онлайн тест ўтиш учун ҳавола юборилади. Мазкур абитуриентлар кузги семестр якунига қадар TOEFL/ IELTS серфикатини тақдим этиш шарти билан ўқишга қабул қилинадилар.

Мурожаат учун телефонлар: +998 93 976 29 91, +998 98 576 77 67, +998 90 979 12 22

Ҳужжатлар топшириш муддати: 2020 йил 15 августгача

ISMA Фарғона Филиалига ўқишга кирган талабалар қуйидаги премиум курсларда бепул ўқиш имкониятини қўлга киритадилар: WORD 2019 + халқаро сертификат; Powerpoint 2019 + халқаро сертификат; инглиз тилининг бошланғич курси + халқаро сертификат.

ISMA Фарғона филиалининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:   

Telegram: t.me/ismaeu

Facebook: fb.com/@ismaeuuz

Instagram: instagram.com/ismauz

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page