ИСИТИШ СЕҲРИ  ЁКИ ТИВАЛА СЕҲРИ

ИСИТИШ СЕҲРИ  ЁКИ ТИВАЛА СЕҲРИ

Muhammad Habibulloh


Ибнул Асийрнинг айтишича, тивала бу аёлнинг эрига сеҳр ёки бошқа амаллар сабабли севикли бўлиши ва Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бу ишларни ширк деганларига сабаб, инсонларнинг  ушбу сеҳр ва шу каби аёллар осадиган (тумор каби) нарсалар таъсир қилади, Аллоҳнинг тақдир этган нарсасининг тескарисини қила олади (ҳозирги кунда Аллоҳникидан банданики зўр экан) деб эътиқод қилишгани учундир. Ан-Ниҳоя 1/200.

Ушбу ўринда айтишим лозим бўлган нарса шуки, ҳадисда <<ширк>> бўлади,  деб айтилган <<дам солиш>> - жинлар  ва шайтонлар ёрдамида (ҳозирги кундаги <<бўйнига олган>>, <<одамларим бор>> дейдиганлар каби) дам солишдир. Аммо Қуръон оятлари ёки шариатда ворид бўлган зикр-дуолар билан дам солиш, фуқаҳоларнинг ижмоъси (иттифоқ) билан жоиздир. Имом Муслимнинг саҳиҳ ҳадислар тўпламида собит бўлганки,    Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: Модомики, ширк (аралашган) бўлмаса, руқия (яъни дам солиш) нинг зиёни йўқдир. Муслим, Китобус салом 64-саҳифа.


ИСИТИШ СЕҲРИНИНГ АЛОМАТЛАРИ!

1.      Эркакдаги кучли муҳаббат ва берилиши.

2.      Кўп жимоъ қилишга рағбат кучайиши.

3.       Аёлининг йўқлигида тоқатсизлиги.

4.      Кўришни истаб ўртаниши.

5.      Аёлга кўр-кўрона итоат қилиши.


 

ИСИТИШ СЕҲРИ ҚАНДАЙ СОДИР ЭТИЛАДИ?

 Кўпинча эр-ҳотин ўртасида турли келишмовчиликлар содир бўлиб туради. Кўп ўтмасданоқ яна муносабатлар тикланиб, ҳаёт ўз измига қайтади. Аммо баъзи аёллар борки,  бундай вақтинчалик низоларга сабр қимасдан, эрини ўзига сеҳр билан иситиб олиш учун сеҳргарларнинг олдига югуришади. Бу дини заифлик ёки унинг ҳаром эканини билмасликдандир. Сеҳргар яна аёлдан эрининг бирор буюмини, масалан, даструмоли, дўпписи ёки кийимини сўрайди. Буюмда эрнинг тер ҳиди бўлмоғи, яъни у буюм янги ёки ювилган бўлмаслиги лозим, фойдаланиб турилган бўлишини шарт қилади. Сеҳргар буюмдаги иплардан олиб, унга суфлаб тугун туккандан сўнг аёлга бу тугунларни хилват жойда кўмишни буюради. Ё сув, ё таомга сеҳр қилиб беради. Бунданда кучлироқ сеҳр бўлиши учун у нажосатга сеҳр ўқийди. Бундан ҳам кучлироқ сеҳрни ҳайз қони билан бажаради ва уни аёлга бериб, эрининг таоми, ичимлиги ёки ҳушбўй нарсасига солиб қўйишни буюради. 


Шайх Воҳид Абдусалом Болийнинг Ас-Сорим Ал-баттор, фит-тасоддий лис-саҳаротил ашрор китобидан.



Report Page