ИШТИХОН ТУМАН ҲОКИМИ МАТБУОТ КОТИБИГА НОЎРИН ҲАРАКАТЛАР СОДИР ЭТИБ, ҲАҚОРАТ ҚИЛГАН ФУҚАРОЛАРГА СУД ҲУКМИ ЎҚИЛДИ

ИШТИХОН ТУМАН ҲОКИМИ МАТБУОТ КОТИБИГА НОЎРИН ҲАРАКАТЛАР СОДИР ЭТИБ, ҲАҚОРАТ ҚИЛГАН ФУҚАРОЛАРГА СУД ҲУКМИ ЎҚИЛДИ


Иштихон деҳқон бозорида 14 июнь куни "Менинг юртим" телеканали мухбирлари ва Иштихон туман ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Илҳомжон Бобоев бозордаги ҳолатни ўрганиш вақтида фуқаролар Н.О.(1992 йил 14 июлда Иштихон туманида туғилган), М.У. (1988 йил 5 ноябрда Иштихон туманида туғилган) журналистлар билан бўлган ҳолатни, ҳамда ўртадаги вазиятни англамаган ҳолда И.Бобоевга нисбатан ноўрин ҳаракатлар содир этиб, ҳақорат қилишиб, ҳокимлик ходимининг хизмат фаолиятига тўғридан-тўғри аралашган.

Афсуски, юқорида исмларининг бош ҳарфлари келтирилган фуқаролар қизиққонлик қилиб, ўртадаги вазиятни янада чигаллаштирган. "Кейинги пушаймон ўзингга душман" -дейди доно халқимиз.  

Суд, адолат доим қарор топади. Ҳуқуқбузарлар суд ҳукми билан О.Н ва У.Мга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топди. Ҳамда ушбу фуқароларга 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Ушбу фуқароларни қамоқда сақлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун ҳар бир кунга энг кам иш ҳақининг 15 % миқдорида давлат даромадига пул ундирилиши ҳам белгиланди.

Қонунларни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди. Ҳуқуқбузарлар қилган ишидан пушаймон бўлди, кечирим сўради ҳамда ўз жазосини олди.

 

К.Пансатов,
Жиноят ишлари бўйича Иштихон туман суди раиси.

 

Ушбу кунги ҳолатда одамларни тўплаш ҳамда ҳокимият вакилларига нисбатан қаршилик кўрсатишда тарғибот ишларини амалга оширишда фаол бўлган фуқаролар бўйича суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

 

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати 


Report Page