ИШОНЧ ВА ИМКОНИЯТ

ИШОНЧ ВА ИМКОНИЯТ


"Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири доирасида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишлар қаторида билиб-билмай жиноятга қўл уриб, хатосини тўлиқ англаб етган, тузалиш йўлига кирган шахсларга имконият бериш, уларни оилалари бағрига қайтариш каби инсоний муносабатлар ҳам эътибордан четда қолмаяпти. Ана шу мақсадда Юнусобод туманидаги “Анорзор” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда туман ИИОФМБ Пробация бўлими ҳисобида турувчи, тузалиш йўлига ўтган етти нафар маҳкумларни жазодан озод қилиш ҳамда жазосини енгилроқ жазо турига ўзгартириш, улар билан кенг қамровли профилактик-тушунтириш ишлари олиб бориш масалалари кўриб чиқилди. Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази хабар қилишича, бу жараёнга туман ИИОФМБ Пробация бўлимининг мазкур шахсларнинг жазо муддатларини ўташ даврида ўзларининг ижобий томонларини намоён этганликлари, тузалиш йўлига кирганликлари бўйича киритилган тақдимномаси асос бўлган. Улар Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилинди.  

Ўз мухбиримиз.

Report Page