ИШИ ЮРИШМАСЛИК СЕҲРИ

Muallif: Shariy ruqiya
ИШИ ЮРИШМАСЛИК СЕҲРИ (ЁКИ ҲУМУЛ СЕҲРИ)
ИШИ ЮРИШМАСЛИК СЕҲРИНИНГ АЛОМАТЛАРИ!
1️⃣ Ёлғиз ўзини севиши.
2️⃣ Бутунлай бўшашиш.
3️⃣ Доимий жимлик.
4️⃣ Жамоат (кўпчиликни) ҳуш кўрмаслик.
5️⃣ Хотиранинг пасайиши (склероз).
6️⃣ Тўхтовсиз бош ва танадаги оғриқ.
7️⃣ Жимлик, сукунат ва доимий лоқайдлик.
ИШИ ЮРИШМАСЛИК СЕҲРИ ҚАНДАЙ СОДИР БЎЛАДИ?
Сеҳргар сеҳр қилаётган кишисига жинини юбориб уни бош миясига ўрнашишга ва бўшаштириш ва одамови қилишга буюради. Жин эса қўлидан келганича бу талабни бажаришга киришади-ю сеҳрнинг аломатлари сеҳр қилинган кишининг танасида сеҳрга муваккал (яъни вакил қилинган) жиннинг бақувват ёки заифлигига яраша пайдо бўлади!
Иши юришмаслик сеҳрини мустақил муолажа қилиш
Сеҳрни муолажа қилиб кеткизиш уч босқичда кечади:
Биринчи босқич: «Муолажа аввалидаги босқич»
1️⃣Покиза, иймоний об-ҳаво (муҳит)ни ҳозирлаш. муолажа бўлаётган уйдаги суратлар (жонли нарсаларнинг сурати, хоҳ чизилган, хоҳ фотосурат бўлсин) ва тимсоллар (жонли нарсаларнинг ҳайкали ва ўйинчоқ кабилар) ни муолажа вақтида малоикалар уйга киришлари учун олиб ташланади;
2️⃣Бемор ёнидаги тумор ёки тилсим (кўзмунчоқ каби касалликдан сақлайди деб осилган буюмлар) ни олиб ёқиб юбориш;
3️⃣Муолажа қилинаётган жойда муолажа кайфиятига халақит қиладиган асбоблар бўлмаслиги;
4️⃣Руқия қилинадиган жойда шариатга хилоф ишлар бўлмаслиги лозим, масалан, тилла тақиб олган эркак киши ёки тамаки чекаётган кишининг бўлмаслиги кабилар;
Иккинчи босқич: «Муолажанинг кайфияти»
1️⃣ Иши юришмаслик сеҳрида ҳам ишни биринчи бўлиб уйни тозалашдан бошланади. Қуръон ўқиб дам солинган сувни пуркагичга солинг, ёки “баклашкага" пуркагич ўрнатинг. Қўлингизда сепсангиз ҳам бўлади. Уйнинг ҳамма жойига пурканг, деворлар, шифт, пол, мебелнинг орқаси ва таги, тортмаларнинг ичи, шкафлар, печка ёки каминнинг ичи, холодильник, кир машинаси; дераза ойналарнинг ташқари ва ички тарафлари ва эшикнинг ташқи тарифи, хар бир бурчакка сув етказишингиз жуда муҳим. Дераза ва эшикларнинг ташқарисини унутманг. сеҳрга қарши курашаётганда айниқса кириш эшиги ва эр-хотиннинг ётоғига алоҳида эътибор қилинг. Чунки сеҳр кўпинча шу жойларда бўлиши кузатилган, жинларга қарши курашганда эса, ҳар қандай ёриқлар ва тешикларга алоҳида тўхталинг. Агар бу “участка" бўлса, ертўла ва омборхона тўлиқ пуркалиши лозим. Ҳамма дудбурон, ҳаво йўлларига ўхшаш кириш жойларига ҳам сувдан сепиб, номига бирон нарса билан беркитинг ёки қулфланг. Ҳовли ёки боғни пуркаб чиқиш шарт эмас. Шунчаки ташқи эшикни ва уйга олиб келадиган йўлакчани пуркалса кифоя.
2️⃣Руқия ўқиш. Таҳорат олиб икки ракат нафил намоз ўқиб дуо қиласиз яъни АЛЛОҲ таолодан қиладиган руқиянгизни манфаатли қилишини, сизга қилинган сеҳр ботил бўлиб, шифо топишингиз сўрайсиз.
Руқиянинг рўйҳати: «Фотиҳа сураси» «Бақара сураси 212-оят» «Оли Имрон сураси 37-оят» «Юнус сураси 31-оят» «Раъд сураси 26-оят» «Исро сураси 30-оят» «Сабаъ сураси 24-оят» «Сабаъ сураси 36-оят» «Фотир сураси 3-оят» «Шууро сураси 12-оят» «Шууро сураси 19-оят» «Намл сураси 64-оят» «Қосос сураси 82-оят» «Анкабут сураси 60-оят» «Анкабут сураси 62-оят» «Рум сураси 37-оят» «Сабаъ сураси 39-оят» «Зумар сураси 52-оят» «Ихлос сураси» «Фалақ сураси» «Нос сураси» Ушбу руқияни бемор тўлиқ тузалмагунга қадар хар кун ўқиши лозим.
3️⃣ Беморга тинчлантирувчи дорилар берилмайди.
4️⃣ Агар бемор меъдасида оғриқ сезса, сувга руқия оятларини ўқиб ушбу сувдан ичиб туради.
5️⃣ Қуръон ўқиб дам солинган сувга 7-кун ғусл қилиш.
6️⃣ Тузли ванна (Ваннага илиқ сув тўлдириб, морской соль 500гр солиб 25-30 дақиқа ётиш) 7-кун.
7️⃣ Хижома: Тананинг учадиган, увушадиган, оғрийдиган, дам солганда безовда бўладиган жойларидан ва умуман касал аъзолардан руқия тинглаб ёки ўқиб туриб қон олдириш.
Учинчи босқич: «Муолажадан кейинги босқич»
Агар беморга АЛЛОҲ шифо бериб, соғайиб кетса АЛЛОҲга ҳамду-сано айтиб берган шифоси учун шукр қилиб янада АЛЛОҲга муҳтож эканини ҳис қилиши лозим. АЛЛОҲ таоло Иброҳим сураси 7-оятида:
وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِن شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ
«Роббиларингиз: «Агар шукр қилсангизлар сизга (неъматларимни) зиёда қилурман, гарчи куфр қилсаларингиз албатта, азобим қаттиқдир!» деб билдирган».
Ушбу босқичда беморни қайта сеҳрлашлари мумкин. Чунки сеҳр (яъни иссиқ-совуқ) билан шуғулланиб юрувчи буюртмачилар, тузалиб шифо топган беморни билиб қолсалар дарҳол сеҳргарнинг ҳузурига яна сеҳрни янгилаш мақсадида югуриб борадилар. Шунинг учун ҳам бемор муолажа қилиб даволанаётганини бирор кишига билдирмаслиги керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бемор ушбу муҳофаза (қўрғон) воситаларини билиши лозим:
1️⃣Намозларни жамоат билан ўқиш;
2️⃣Мусиқа эшитмаслик; (чунки бу иш шайтонни семиртиради);
3️⃣Уйқудан олдин таҳорат олиш ва «Оятул-курсий»ни ўқиш;
4️⃣Ҳар бир иш олдидан «Бисмиллаҳ»ни айтиш;
5️⃣Бомдод намозидан сўнг: «Ла илаҳа иллал-лоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳулмулку валаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин Қодийр» ни 100 марта ўқиш;
6️⃣Ҳар куни АЛЛОҲнинг китобидан тиловат қилиш, агар ўқишни билмаса, тинглаш;
7️⃣Солиҳ кишиларнинг суҳбатида бўлиб туриш;
8️⃣Тонгда ва тунда ўқиладиган зикр ва дуоларни тарк қилмасдан ўқиб туриш.
