ИШЧИ ГУРУХ ФАОЛИЯТИНИ ДАВОМ ЭТТИРАДИ
"Toshkent shahar suv ta'minoti" MCHJ matbuot xizmati“Салар” оқава сув тозалаш иншоотига ишлаб чиқариш билан боғлиқ оқава сувларини ташлаётган корхоналарни ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ фаолият юритаётгани ҳақида хабар берган эдик. Иншоотга юқори ифлосланган, ёқимсиз ва бадбуй ҳидли оқава сув ташлаши эхтимоли бўлган 30 та корхона рўйхати шакллантирилган эди. Ушбу корхоналар Сергели, Яккасарой, Яшнобод, Миробод, Мирзо Улуғбек ва Янгиҳаёт туманларида жойлашган. Айни кунга қадар ишчи гуруҳ томонидан юқоридаги корхоналардан 26 та корхонанинг оқава сув тармоғи ва локал тозлаш иншооти технологик ҳолати ўрганилди.
Ўрганишлар давомида 4 та ишлаб чиқариш корхонасида оқава сувларини белгиланган меъёрларга мутлақо амал қилмаётганлиги аниқланиб, “Кaya naturdarme” МЧЖ , “Zamon» МЧЖ, “Чарм аттор” МЧЖ, “Хайк Папер” МЧЖлар шаҳар оқава сув тамоқларларидан узилди.
Барча ўргнаилган корхоналардан лаборатория тахлиллари учун намуналар олинди. Меъёрдан юқори ифлосланган оқава сув учун компенсация тўловлари қўлланилмоқда. Келгусида белгиланган технологик меъёрларга тўлиқ амал қилиш бўйича корхоналар раҳбарлари огоҳлантирилди.
Ишчи гуруҳ фаолиятини давом эттирмоқда.