ИС ГАЗИ НИМА?

ИС ГАЗИ НИМА?


Табиий газнинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида ис газларидан заҳарланиш ҳолатлари билан боғлиқ бахтсиз ходисалар содир бўлиши мумкин. Ис газидан заҳарланиш унинг ҳаводаги концентрацияси ва таъсир муддатига боғлиқ бўлади. Заҳарланиш енгил, ўрта ва оғир даражаларда бўлади. Бундай ҳолларда бош қаттиқ оғрийди, айланади, қусиш, ҳушидан кетиш ҳамда нафас олиш секинлашади, баъзан ўлимга ҳам олиб келади. Ис гази (углерод оксиди) – рангсиз, таъмсиз, ҳидсиз заҳарли газ. Ис гази (СО) – ер юзида энергияни жадал ишлатилишидан юзага келадиган, табиатда энг кўп тарқалган заҳарловчи газлардан биридир. У асосан кўмир, табиий газ ва бошқа ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслиги сабабли юзага келади. Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этади. Ушбу газ гемоглобин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма — карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипокцияга, оғир ҳолатларда эса — анокцияга олиб келиши хамда шу тариқа инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин


Ис газидан заҳарланишнинг умумий симптомлари :

Кўриш тизимида кўз олдининг қоронғулашиши;

Бош мия тизимида уйқуга тортиш, енгил хушини йўқотиш, бош айланиши;

Тери қисмида терлаш кучайиши;

Мушаклар тизимида нафаснинг оғирлашиши;

Юрак қисмида пулсь ва артериал босимнинг ортиши.

Ис загидан сақланиш учун нима қилиш керак?

Ҳар йили иситиш мавсумидан олдин дудбўрон, ҳаво алмашиш (вентиляция) каналлари. Иситиш жиҳозлари ва ускуналарнинг созлигини тегишли ташкилотлар мутахассислари текширувдан ўтказиш лозим.

Носоз деб топилган газ жиҳозлари ва иншоотлари тўлиқ таъмирланиб. Соз ҳолатга келтирилмагунча ундан фойдаланмаслик керак.

Жумладан, газ плитасидан бинони иситиш ва унинг устида кийимларни қуритиш, шунингдек плитани назоратсиз ёқилган ҳолатда қолишига йўл қўймаслик. Бундан ташқари, газ сизиб чиқаётганини очиқ олов, масалан гугурт чақиб текшириб кўриш мумкин эмас.

Газ баллонларини иссиқлик манбаига яқин жойда қолдирмаслик лозим.

Агарда бинода газ ҳиди сезилса, ойна ва эшикларни зудлик билан очиш, кўчага чиқиш ва 104 рақами орқали газ хўжалиги авария-диспечерлик хизмати ёки 1050 рақами бўйича қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш керак. бундай ҳолатларда чироқ, олов ёқиш, электр ускуналарни ишга тушириш тақиқланади.

Болаларни газ ускуналаридан фойдаланилувчи жойларда назоратсиз қолдириш мумкин эмас.

 

 

✍️“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Report Page