ИНТЕРНЕТДАГИ “ЎРГИМЧАК ТЎРИ” 

ИНТЕРНЕТДАГИ “ЎРГИМЧАК ТЎРИ” 


Интернетда фойдали маълумотлар билан бир қаторда турли сохта ғоялар, ёлғон талқинлар ва экстремистик чақириқлар ҳам кенг тарқалмоқда. Айниқса, диний мавзуларга оид саҳифаларда ҳақиқатга зид бўлган нотўғри “фатво”лар тарқатилади. Тажрибасиз ёшлар нотўғри манбалар таъсирига берилиб қолади,сохта оқимлар ўз сафига ёшларни жалб этишга уринади.

Бу ҳолат билимсизлик туфайли диний муҳитни бузишга, жамиятда низо чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

. Интернетдаги ҳар қандай маълумотга ишониш  хато. Шу боис:ёшлар фақат ишончли диний идоралар ва расмий сайтлар орқали билим олиши,уламолар раҳбарлигида маънавий саводини ошириши,сохта чақириқларга қарши маърифатли иммунитетга эга бўлиши шарт.

Диний муҳитни соғломлаштиришда оила ва мактаб катта роль ўйнайди. Ота-она фарзандини интернетдаги ҳар қандай “дунёқараш тўри”дан ҳимоя қилиш учун уни тўғри йўлга йўналтириши керак. Устозлар эса ёшларга нафақат  билим, балки соғлом дунёқараш, ҳақиқий диний қимматларни сингдириши шарт.

Соғлом диний муҳитни таъминлаш учун ҳар биримиз маърифатли бўлишимиз, фақат асосли манбалардан билим олишимиз ва ёт ғояларга қарши онгли иммунитетга эга бўлишимиз шарт. Шундагина интернет биз учун хавфли тузоқ эмас, балки маърифат эшигига айланади.

Ш.УСМОНОВ,

туман ИИБ ТККБ катта тезкор вакили.

Report Page