ИНСТИТУТ ХОДИМЛАРИГА СОВҒА УЛАШИЛДИ

ИНСТИТУТ ХОДИМЛАРИГА СОВҒА УЛАШИЛДИ


Жорий йилнинг 27 декабр куни Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти жамоасига Янги йил совғалари топширилди.

17 хил турдаги ширинликни ўзида жамлаган совғалар жамланмаси институт касаба уюшма қўмитаси томонидан тақдим этилди.

—Эътибор ва ғамхўрлик учун институт раҳбарияти ҳамда касаба уюшма қўмитасига миннатдорлик билдираман. Ушбу совғалар айниқса, болажонлар қувончига қувонч улашиши, шубҳасиз, ‒ деди Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти кичик илмий ходими Нигора Солиева. 

Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни, хусусан, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти ходимларини кириб келаётган Янги ‒ 2022 йил билан муборакбод этамиз.

Келаётган йилда шундай бахтли бўлинг-ки, бахтдан қочиб, омадга қоқилинг. Қувончга суяниб туриб, шодлик сўқмокларидан юринг, чарчаганда меҳр чашмасидан, омад ариқларидан сув ичиб, ҳаёт йўлларида хушнуд давом этинг. 

2022 йилда қадрингиз нондак азиз, қалбингиз қордак нафис бўлсин, ҳаётда шундай яшанг-ки, ҳамма сизга ҳавас билан боқсин. 

КЕЛАЁТГАН ЯНГИ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!!



Report Page