ИНСОНЛАРНИНГ ДАРДУ ТАШВИШЛАРИНИ ЎЙЛАБ ЯШАШ-ОДАМИЙЛИКНИНГ ЭНГ ОЛИЙ МЕЗОНИДИР

ИНСОНЛАРНИНГ ДАРДУ ТАШВИШЛАРИНИ ЎЙЛАБ ЯШАШ-ОДАМИЙЛИКНИНГ ЭНГ ОЛИЙ МЕЗОНИДИР

                                                                  

  Мамлакатимиз бугунги кунда ривожланиш поғоналаридан илдам одимлаб борар экан аввало фуқароларнинг розилиги юртбошимиз томонидан ҳар бир раҳбар ходим учун устувор вазифа сифатида белгилаб қўйилди ва жойларда халқнинг дарду ташвишлари, муаммоларини эшитиб уларни қўллаб-қувватлаш учун вилоят, туман ҳокимлари ва барча раҳбарлар билан оммавий қабуллар ташкил этилмоқда...

  Ана шундай қабуллардан бири бугун Навбаҳор туман ҳокимлигида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Л.Облақулов, вилоят ҳокимининг 1-ўринбосари О.Ҳасанов ва барча мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари қатнашди.

  Қабул давомида Навбаҳор туманида “Ёшлар дафтари” га киритилган имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан тикув машинаси олиш истагини билдирган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 16 нафар хотин-қизлар ва “Аёллар дафтари” га киритилган 30 ёшдан юқори бўлган 20 нафар хотин-қизларга тикув машиналари топширилди. Бундан ташқари иш сўраб мурожаат қилган 19 нафар фуқаролар иш билан таъминланиб доимий даромад манбаига эга бўлишди.






Report Page