ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ МАРКАЗИ

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ МАРКАЗИ


МАҚОЛАГА ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР:

 

1. Мақолада конференция секцияларидаги мавзулардан бири бўйича тизимли таҳлил ҳамда аниқ янги назарий ва амалий таклифлар акс этиши;

2. Матн такрорларсиз, мантиқий изчил, баён қилинган фикрлар аниқ, қисқа ва лўнда бўлиши;

3. Келтирилаётган маълумотлар ишончли ва тўғри бўлиши;

4. Матн ўзбек, рус ёки инглиз тилларидан бирида тақдим этилиши;

5. Матн компьютерда Microsoft Word дастурининг Times New Roman шрифтида 14 катталикда 1,5 интервалда А4 форматли стандарт оқ қоғознинг бир томонида ёзилиши, электрон нусхада тақдим этилиши ҳамда матннинг чап қисми 3 см, ўнг қисми 1,5 см, тепа ва пастки қисмлари 2 см бўлиши;

6. Мақолада илмий баҳс-мунозара, иқтибосларнинг мавжуд бўлиши; иқтибослар (иқтибослар тегишли бетнинг пастки қисмида келтирилиши);

7. Мақоланинг ҳажми 5 бетдан 10 бетгача бўлиши;

8. Мақоланинг биринчи саҳифасида муаллифнинг исм-шарифи, илмий даражаси ва унвони, иш жойи ва лавозими, телефон рақамлари ва электрон почта манзили ёзилиши;

9. Ўзбек, рус ва инглиз тилидаги маъкола номи, қисқача аннотация ҳамда таянч сўзлар бўлиши шарт.

 

 

ИЗОҲ: Мақолалар ncpch2@mail.ru электрон манзили орқали қабул қилинади. Мақоланинг тўпламнинг қайси секциясига тааллуқли эканлигини мақола сарлавҳасида қўшимча кўрсатиб ўтиш лозим. Мақола тўплам учун қабул қилингандан сўнг шартнома асосида чоп этилиши мумкин.


Report Page