ИНСОН ҚАДРИНИ УЛУҒЛАШ – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН СИЁСАТИНИНГ БОШ ҒОЯСИДИР

ИНСОН ҚАДРИНИ УЛУҒЛАШ – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН СИЁСАТИНИНГ БОШ ҒОЯСИДИР

https://t.me/haqiqatonline_24


 Эмас осон бу майдон ичра турмоқ... Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий бу сатрни битганида фақатги на хамсанависликни назарда тутмагани табиий. Дунё дунё бўлибдики, ҳар ернинг ўз тошу тарозуси бўлгани каби, ҳар касбу корнинг, мансабу рутбанинг ўзига яраша шарафи, масъулияти ҳам бор. Айниқса, раҳбарликнинг.

Нурафшон шаҳрига ҳоким этиб тайин ланганимдан сўнг бу майдон ичра турмоқ осон эмаслигига яна бир бор амин бўлдим.


 Салоҳиятли Тошкент вилояти нинг маъмурий маркази сифатида Нурафшон шаҳри ташкил топганига етти йил бўлди. Бу навқирон кент ни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, аҳоли билан мулоқотни янада яхшилаш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар оз эмаслиги аён эди.

Раҳбарлик – зиммамизга юкла тилган жуда оғир масъулият. 2016 йилдан бошлаб, Ўзбекистоннинг янги тарихида раҳбарларга халқнинг ғамхўри, дастёри сифатида қараш устуворлик касб этгани рост. Халқ бор – раҳбарлик ва лавозим бор. Бу мансаб, энг аввало, халқни рози қилиш учун берилганлигини унутишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

ИНСОН ЯХШИ ЯШАЙДИ, ҚАЧОНКИ...

Биз, шаҳар ҳокимлиги масъуллари, энг аввало, аҳолини рози қилиш лозим, деган тамойил асосида иш бошладик. Унутмаслик керакки, одамлар ишли бўлса, муқим даромадга эга бўлса, давлатдан ҳам, рабарлардан ҳам кўнгли тўлади, мамнун бўлади. Шу маънода Нурафшон шаҳрини ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантиришга бел боғладик.

Ҳудудда 22 та маҳалла фуқаролар йиғини бўлса, ушбу маҳалла ларда 55,9 минг нафар аҳоли 1,4 минг хонадонда истиқомат қилади. Уларнинг 37,9 минг нафари иқтисодий фаол фуқаролар ҳисобланади. 14,1 минг оиланинг 1 минг 495 таси камбағал, яна 1 минг 495 таси иқтисодий нофаол оилалардир.

Ҳозирги кунда 42 минг 227 та меҳнат ресурсига эга бўлган шаҳар аҳолисининг 36 минг 407 нафари доимий иш ўрнига эга ва 1 минг 545 нафари (4,1 фоиз) ишсиздир. Эндиликда олдимизда уларнинг ҳам бандлигини таъминлаш вазифаси турибди.

Бу бўйича 1,2 млрд. сўм маблағни оилавий тадбиркорлик дастурига йўналтирган ҳолда, қолаверса, 2,2 млрд. сўм маблағ ҳисобига БРБ инструментларидан фойдаланган ҳолда кичик бизнесни ривожлантириш эвазига натижага эришишни режалаш тирганмиз.

Шунингдек, жамғармалар ҳисоби дан 270,1 млн. сўм субсидияни ҳам аҳолининг ишсиз қатламига манзилли етказиш мўлжалланган. Бунда “Сайхунобод” тажрибаси асосида 467 нафар, “Зарбдор” тажрибаси асосида 89 нафар, “Уйчи” тажрибаси асосида 96 нафар фуқарони доимий иш билан таъминлаш кўзда тутилган. Шунингдек, саноат, савдо, тўқимачилик, умумий овқатланиш, паррандачилик, касаначилик, электро техника ва транспорт соҳаларидаги тадбиркорларга имтиёз бериш орқали 92 та, тадбиркорликка жалб қилиш орқали 29 та янги иш ўрни яратиш ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш орқали 41 кишининг, хорижий тилларга ўргатиш орқали ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига юбориш орқали 14 кишининг доимий бандлигини таъминлаш ҳам кўзланган.

Бундан ташқари, инвестиция дастурлари доирасидаги 11 та лойиҳани амалга ошириш натижасида 368,2 млрд. сўмлик сармоя ўзлаштирилади ва 685 та янги иш ўринлари яратилади. Бунда текстиль, мато бўяш ва тўқув маҳсулотлари тайёрлашга ихтисослашган “STS DYE AUXILIARIES” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этиш (қиймати 72,6 млрд. сўм) асносида 210 та, кўп тармоқли савдо комплексини яратган ҳолда “STEEL CITY BUILDING” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этиш (қиймати 30,2 млрд. сўм) асносида 100 та, нодавлат умумий ўрта таълим муассасаси ҳисобланган “HWASHIN KOREA ACADEMY” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этиш (қиймати 63,7 млрд. сўм) асносида 80 та, тезпишар лапша ва салқин ичим ликларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали “AL QUDRA” масъу лияти чекланган жамиятини ташкил этиш (қиймати 51 млрд. сўм) асносида 80 та ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи “ABLE SURPLUS” масъулияти чекланган жамиятини ишга тушириш (қий мати 9 млрд. сўм) асносида 30 та янги иш ўринлари яратилишига эришамиз.

Қолаверса, Нурафшон шаҳрида “Agro New Drip” масъулияти чекланган жамияти (қиймати 125 млрд. сўм, 200 та иш ўрни) томонидан қишлоқ хўжалигида сув тежовчи ускуналар ҳамда геомембрана маҳсулотлари ишлаб чиқариш, “Radiante tekstile” масъулияти чекланган жамияти (қиймати 17 млрд. сўм, 400 та иш ўрни) томонидан трикотаж ва тикув маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда “O‘zar afruz” масъулияти чекланган жамияти (қиймати 12 млрд. сўм, 120 та иш ўрни) томонидан кабель маҳ сулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги арафасида “Radiante tekstile” тикув фабрикасининг иш бошлаганини мамнуният билан қайд этиш лозим.

Қолаверса, Нурафшон шаҳрида 9 минг 807 нафар фуқаронинг расмий бандлигини таъминлаш имконияти мавжуд. Ҳозирда бундан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини кўряпмиз. Хусусан, 2 минг 376 нафар ишсиз, 5 минг 153 нафар норасмий банд, 458 нафар мактабнинг 11-синфи ҳамда 267 нафар олий ва ўрта таълим муассасалари битирувчилари, 2 минг 324 нафар меҳнат мигрантлари (уларнинг 1 минг 473 нафари ишлаш мақсадида хорижга кетган), 26 нафар жазони ижро этиш муассасаларидан қайтганлар ва 34 нафар ҳарбий хизматдан бўшайдиганларнинг доимий иш билан бандлиги таъминланишини ўз вазифамиз деб биламиз.

ХОРИЖДАГИ НУРАФШОНЛИКЛАР

Одам боласи борки, кўз очиб кўрган, киндик қони томган ерни муқаддас санайди, саждагоҳ каби ардоқлайди. Шунинг учун ҳар қадамда, ҳар нафасда Ватанга, она юрт бағрига талпинамиз. Гарчанд, замин, она ер одамзот учун умумий Ватан эса-да, ўзга юртда меҳнат қилиш оғир. Эҳтимол, меҳнат оғир бўлмаслиги мумкин. Аммо фироқ юракка оғир ботади, соғинч кишини руҳан эзади.

Президентимизнинг 2020 йил 15 сенятбрдаги «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ, хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими жорий қилиниб, унинг 6 та асосий йўнали ши белгиланган эди.

– Мусофир юртда, турли қийинчилик ва машаққатларга чидаб, ҳалол меҳнат қилиб, нон топиш осон эмас. Хорижда бундай шароит да яшаб келаётган одамларимизни ҳақиқий қаҳрамон, десак, тўғри бўлади. Чет элларда тажриба ва малака орттираётган ана шундай ватандошларимизга раҳмат айтишимиз керак, – деган эди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти фаоллари билан бўлган учрашувда.

Тошкент вилоятида чет элдаги турли мамлакатларда меҳнат қилаётган ватандошларимизни она юртга қайтариш ва уларни доимий иш билан таъминлаш бўйича яхши ташаббус амалга ошириб келинмоқда. Дастлаб, Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев меҳнат мигрантлари билан онлайн мулоқот ўтказган эди. Унда вилоятимизнинг барча ҳудудларида туғилган, айни кунларда эса хорижда меҳнат қилаётган ватан дошларимизни ортга қайтариш ва уларни муносиб даромад манбаига эга қилиш чоралари кўрилиши билдирилди.

Орадан ҳафта ўтиб, Нурафшон шаҳрида чет элда меҳнат қилаётган нурафшонлик ватандошларимиз билан масофадан мулоқот қилдик.

Дунёнинг турли нуқталарида меҳнат қилаётган ҳамшаҳарларимиз 2 минг 324 нафарни ташкил этса, ўтган вақт мобайнида хориждаги нурафшонликларнинг 173 нафари Ўзбекистонга қайтди, айни кунда уларнинг 132 нафари доимий иш билан таъминланган.

Чет элдаги меҳнат муҳожирлари ва хорижда таҳсил олаётган нураф шонлик ёшлар билан бўлган мулоқо тимизда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, идора ва ташкилотларнинг шаҳар бўлими бошлиқлари, шаҳарда фаолият юритаётган йирик корхоналар мутасаддилари ҳамда маҳаллалар масъуллари қатнашдилар.

Онлайн мулоқотда Россия, Туркия ва Узоқ Шарқ мамлакатларида меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган нурафшонлик ватандошларимиз билан суҳбатлашилди, уларни Ватанга қайтариш, доимий даромадли иш билан таъминлаш, шунингдек, уй-жой олиш учун субсидия ажратиш, имтиёзли кредит бериш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ишсиз аҳоли қатламини доимий даромадли иш билан таъминлаш жараёни давом этмоқда.

БУНЁДКОРЛИК САОДАТИ

Юқорида барча саъй-ҳаракатлар, чора-тадбирлар, аввало, инсон учун, унинг қадри ва манфаатлари учун, дея бежиз қайд этилмади. Ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқиш юзасидан Нурафшон шаҳрида 2024 йилнинг ўтган ярим йили мобайнида бир қанча ишлар амалга оширилди.

Жумладан, “Қумариқ” маҳалласида янги мактабгача таълим ташкилоти ҳамда “Янгиобод” маҳалласида 48-умумий ўрта таълим мактаби қурилиши ниҳоясига етказилди. Бундан ташқари, “Тараққиёт” ҳамда “Нурафшон” маҳаллаларида маҳаллий қозонхона ва 10 км. масофадаги иссиқлик тармоқлари қурилмоқда. Шаҳарда жорий йилнинг ўзида 322 хонадондан иборат 8 та янги кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. Йил якунига қадар 958 хонадондан иборат яна 21 та янги уйлар ўз эгаларига топширилиши режалаштирилган.

Тасдиқланган дастур доирасида Нурафшон шаҳри бўйича жами 13,7 млрд. сўм маблағ эвазига 20,6 км. ички йўллар таъмирланади. Бугунги кунга келиб беш млрд. сўм молиялаштирилган маблағ ҳисобидан 8,7 км. ички йўллар таъмирланди.

Аҳолини электр энергияси,  табиий газ ва ичимлик суви билан таъминланиш даражасини яхшилаш ҳамда оқова сув тармоқларини таъмирлаш ишлари тизимли амалга оширилмоқда. Қолаверса, 2024-2025 йилги куз-қиш мавсумига ҳам пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Шаҳримизда 3-7 ёшдаги 3 минг 480 нафар бола истиқомат қилса, йил бошида улардан 3 минг 196 нафари ёхуд 91,6 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинган. Ўтган тўққиз ой давомида 1 та давлат, 1 та оилавий ҳамда 1 та давлат-хусусий шерикчилик асосида боғчалар ташкил этилиши самараси ўлароқ қамров кўрсаткичи 92,2 фоизни ташкил этди. Келгуси йилда бу кўрсаткични 100 фоизга етказишни режалаштирганмиз.

РАҲБАРЛИК МАҚОМ ЭМАС, МАСЪУЛИЯТ

Нурафшон шаҳри ёшларидан 2 минг 979 нафари “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси доирасида хорижий тилларга бепул ўқитилиб, 57 нафари чет тилини билиш сертификатига эга бўлди. Қолаверса, халқаро IELTS сертификатини муваффақият билан топширган 28 нафар фарзандларимизга имтиҳон харажатлари қоплаб берилди.

2024-2025 ўқув йилидан бошлаб “Нурафшон шаҳри ҳокими стипендияси” ва “Таълим ифтихори” мукофоти жорий этилганини эса ёшларга, таълимга қаратилаётган эътиборнинг самараси сифатида эътироф этамиз.

Бугун «Раҳбарлик нима – ва колатми, имтиёзми ёки обрў эътибор?» деган саволлар турли даражадаги инсонлар олдида кўн даланг турибди.

Бу амалий натижаларга эришишимиз, кўзланган марраларни забт этиш учун, аввало, барча бўғинлардаги раҳбарлар масъулиятни янада ошириши, уларда ватанпарварлик, инсонпарварлик, ташаббускорлик туйғулари жўш уриши зарур. Масъулият, халқ олдида ҳисобдорлик йўқ жойда – изланиш ҳам, тараққиёт ҳам, ўзаро ишонч ҳам бўлмаслиги кундай равшан.

Мақолада Нурафшон шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларига доир расмий ҳужжатдан кўчирмалар келтирилди. Бундан муродим – шаҳарнинг жорий йилда ўтган ва ўтаётган ҳаётидан ҳикоя қилмоқ дир. Зеро, рақамлар аниқликни ёқтиради, ҳеч кимни алдашни истамайди.

Буюк Конфуций айтадики, ҳар бир раҳбар ўз зиммасидаги ва зифани масъулият билан ҳалол адо этмоғи лозим. Ўшанда атрофдагилар ундан ўрнак олади. Раҳбарга мутаносиб ҳамма ўз иши, машғулоти билан шуғуллана бошлайди.

Маълумки, раҳбарлар ўз зиммасидаги вазифани масъулият билан адо этса, инсон қадри улуғланади. Инсон қадрини улуғлаш эса Янги Ўзбекистон сиёсатининг бош ғоясидир.


Илҳом ҚИЛИЧХАНОВ,

Нурафшон шаҳар ҳокими

("Тошкент ҳақиқати" газетасининг 2024 йил 5 октябрдаги 78-сонидан)

Report Page