“INFOLIB UZBEKISTAN-2020” IX Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида “Мозийга қайтиб” деб номланган ижодий учрашув

“INFOLIB UZBEKISTAN-2020” IX Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида “Мозийга қайтиб” деб номланган ижодий учрашув

https://t.me/natlibuz

 2020 йил 18 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тасарруфидаги Навоий вилояти ахборот-кутубхона марказида мақомчи Турсуной Рўзметова билан “Мозийга қайтиб” деб номланган ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Гарчи Навоий, вилоят сифатида нисбатан ёш бўлса-да, ҳеч шубҳасиз айтиш мумкинки, бу воҳа ўзининг узоқ тарихига, кўҳна илдиз-томирларига эга. Бунинг исботини шу заминда азалдан мавжуд бўлиб келган Кармана шаҳри, Нурота каби қадимий манзиллар, Работи Малик, Тошмасжид, Чилустун, Кўкгумбаз каби обидалар, Қосим Шайх, Мавлоно Ориф Деггароний каби азиз авлиёларнинг муқаддас қадамжолари мисолида кўришимиз мумкин.  

Тадбирда “Вилоятимизнинг муқаддас қадамжолари” мавзусидаги тақдимот намойиш этилди.

Ижодий учрашув кечасида Навоий вилоятининг кўплаб ёш санъаткорлар устози, маданият ходими Турсиной Рўзметова классик ва мақом қўшиқлари ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Турсиной Рўзметова томонидан “Муножот”, “Мўғилчаи дугоҳ” мақом қўшиқларини ижро этилди.

        Шунингдек, тадбирда устоз ижодкор Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Тун эртаги”, “Соғинч даласи”, “Сунбула”, “Истара”, “Кўнгил йўли”, “Чанқовуз” шеърий тўпламлар ва “Эркак тут қиссаси”, “Данак мағзи” номли насрий китоблар муаллифи Шойим Шерназар  иштироқ этди.

        Тадбир иштирокчилари Кўнглингизни топсам...”, “Иккимиз икки олам” номли шеърий тўпламлари ҳамда “Борса келмас йўл” достони муаллифи ёш ижодкорлардан Бобоқанд Мирзо ижодидан баҳраманд бўлдилар.

 

Report Page