ИМОМНИ ҒИЙБАТ ҚИЛИШ 

ИМОМНИ ҒИЙБАТ ҚИЛИШ 

(@Savollar_kanal 4105-савол)

Ассалому алайкум! Манга бир дўстим айтган эди, киши бирор бир имомни ғийбат қилса, ғийбат қилган кишини хотинига талоқ тушади, деган эди. Бу гап тўғрими? 

ЖАВОБ: 

- Ва алайкум ассалом! Энг асосийси Аллоҳ таоло Қуръони каримда ғийбатни ҳаром деб зикр қилган. Яъни ғийбат қилиш шариатимизда ҳаром қилинган амал ҳисобланади. Қатъий далиллар билан собит бўлган ҳаромни ҳалол дейиш куфр ҳисобланади. Аммо баъзи бир ўринларда маслан одамларни бир кишининг ёмонлигидан, зараридан огоҳлантиришни жоиз деган. Имомнинг қайси жиҳатини айтилаётганига қаралади. Фақат ўзига зарарли ишлар билан шуғилланса уни ғийбат қилинмайди. Зарари ўзгаларга ҳам етадиган бўлса уни айтиб огоҳлантириш керак. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати 

Report Page