ИЛМ ТАЛАБ ҚИЛИШ ОДОБЛАРИ
fitrat.uzИсломий адабиётлар ичида илм, таълим, олим, муаллим ва толиби илм одобларига бағишланган асарлар жуда кўп. Уларда ўта фойдали маслаҳатлар тақдим қилинган. Утган сатрлардан илм талаб қилиш аҳамиятли ва шарафли иш эканини англаб олдик. Шу билан бирга, ҳар бир талабанинг илм талаб қилиш бўйича одоблари борлигини ҳам билишимиз ва уларга риоя ки- лишимиз зарур. Илм толибининг одоблари икки қисмга: илмга нисбатан бўладиган одоблар ва муаллимга нисбатан бўладиган
одобларга бўлинади.
1. Талабанинг илмга нисбатан бўладиган одоблари қуйи- дагилардан иборат:
• Ниятни холис қилиш.
Исломда илм талаб қилиш, хусусан, динда фақиҳ бўлиш учун илм ўрганиш фақат Аллоҳ таолонинг розилиги учун бў- лади. Шундай қилган одам икки дунёнинг бахт-саодатига эри- шади. Бу дунёда ҳурмат-эҳтиром ила ҳаёт кечиради. Охиратда эса жаннати маъводан жой олади. Аммо ким диний илмни дунёнинг ўткинчи матоҳига эришиш учун ўрганса, яъни мансаб учун, пул-мол учун, риё учун ўрганса, жаннатнинг ҳидини ҳам топа олмайди.
Бу ерда ниятни поклаш олдинги ўринга қўйилмокда. Илм талаб килмокчи бўлган шахс ниятини яхши килиши, олган илми билан халққа хизмат қилиб, Ҳақни рози этишни кўзлаши керак. Ўшанда олган илми фойдали бўлади: дунёга ҳам эришади, охират савобига ҳам эга бўлади. Аммо ниятни молу дунёга, риёга боғласа, охират савоби бўлмайди, дунё ҳаваси ҳам аниқ амалга ошмайди.
عَنْ كَعْبِ بْنِ مَالِك الله ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ طَلَبَ الْعِلْمَ لِيُجَارِيَ الْعُلَمَاءَ أَوْ لِيُمَارِيَ ِبهِ السُّفَهَاءَ أَوْ يَصْرِفَ بِهِ وُجُوهَ النَّاسِ إِلَيْهِ أَدْخَلَهُ اللَّهُ به ا
النَّارَ . رَوَاهُ التَّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ .
Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: <<Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким илмни уламолар билан можаро қилиш учун, эсипастларга ғолиб келиш учун ёки у билан одамларни ўзига қара- тиш учун ўрганса, Аллоҳ уни дўзахга киритади», дедилар». Термизий ва Ибн Можа ривоят қилганлар.
Исломда илмни шахсий ғараз, мол-дунё ва арзон манфаатлар учун ўрганилмайди. Балки таълим олишнинг бош унсурлари - инсон, илм ва вақт ҳамма нарсадан қиммат саналади ва устун кўйилади. Уларни мол-дунё ва мансаб каби ўткинчи орзу-ҳавас- нинг паст даражасига раво кўрилмайди.
• Нафсни поклаш ва разолатлардан холи килиш.
Илм талаби йўлига кирган шахс илм олиш ва унинг марта- баларига эришишдан олдин ўзини турли ёмонлик-гуноҳлардан, нафсини турли разолатлардан ва хулқини эса қораланган си- фатлардан поклаши зарур. Бунга эришиш йўлида илм толибига мол-дунё ва унга тегишли нарсалардан алоқасини узиш, олий укувлар боскичида қалби илмга ажраб чиқиши учун ватанидан, ахлидан узокда бўлиш фойда беради. Шунинг учун ҳам барча халкларда таълим муассасаларида билим олиш сафар қилиш асосида йўлга қўйилган. Илм учун қалбни поклаш ишлари ичида тавозели бўлиш, такаббурни тарк қилиш кабилар ҳам мав- жуд. Қалбни поклаш орқали илм олишга ва ундан фойда топишга кенг йўл очилади.
عن
النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: أَلَا وَإِنَّ فِي الْحَسَدِ
مُضْغَةَ، إِذَا صَلَحَتْ صَلَحَ الْجَسَدُ كُلُّهُ، وَإِذَا فَسَدَتْ فَسَدَ الْجَسَدُ كُلُهُ، أَلَا
وَهِيَ
الْقَلْبُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ .
Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Огоҳ бўлинглар! Албатта, жасадда бир парча гўшт бордир. Қачон у солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур. Қачон у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур. Огох бўлинглар! Ўша нарса қалбдир», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят килганлар.
• Илм мажлисларини излаш, уларнинг самарасидан фойдаланиш.
Бунда илм толибининг ўзи кўзлаган фойдали илмни олиши мумкин бўлган манбалардан унумли фойдаланиши кўзда тутилади.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسِ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، عَن النَّبيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: إِذَا مَرَرْتُم برياض بِرِيَاضِ
الْجَنَّةِ فَارتَعُوا قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَمَا رِيَاضُ الْجَنَّةِ؟ قَالَ: بَجَالِسُ الْعِلْمِ.
رواه الطبراني.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз, сайил қилинг», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, жаннат боғлари нимадир?» дейишди.
<<илм мажлислари», дедилар». Тобароний ривоят қилган.
• Илм талабида садоқатли бўлиш, барча вақт ва ҳаракат берадиган барчани таҳсил олишга қаратиш, илмга халақит нарсадан юз ўгириш, ҳаромдан ҳазар қилиш ва маъсиятдан четда бўлиш лозим.
Бу борада одатда имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳининг куйидаги машҳур байтлари мисол тарзида келтирилади:
Вакийъга дедим: «Хотирам заифдир,
Деди: «Давоси - маъсиятлар таркидир.
Билгинки, илм Аллоҳнинг нуридир.
Аллоҳнинг нури осийдан наридир».
• Илм талабида ихлос килиш.
Ҳар бир яхшиликка эришиш учун албатта ихлос керак. Ихлоссиз бирор фойдали ишнинг, хоссатан, илм олишнинг амалга ошиши қийин. «Ихлос» сўзи луғатда «тозалаш», «тўғрилаш» маъноларини англатади. «Холис бўлди» дегани «мусаффо бўлди» маъносига тўғри келади. Кафавий: «Ихлос ибодатга сазовор Зотнинг ёлғиз Ўзини ибодат ила касд килишдир. Дил, тил ва амалнинг мусаффо бўлиши, дейилгани ҳам бор», деган.
• Динига, дунёсига, охиратига, ватанига, халқига фойдали бўлган илмни талаб килиш. Бефойда, вақти ўтган ва зарар берадиган илмдан четда бўлиш.
عن زيد بن أرقم ﷺ قال: لا أقول لكم إلا كما كان رسول اللہ ﷺ
يقول: ...اللهم إني أعوذ بك من علم لا ينفع، ومن قلب لا يخشع، ومن
نفس لا تشبع، ومن دعوة لا يستجاب لها. رواه الخمسة إلا البخاري.
Зайд ибн Аркам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен сизларга Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам айтган нарсаларнигина айтаман:
«...Аллохим, мен Сендан наф бермайдиган илмдан ва
қўрқмайдиган калбдан, тўймайдиган нафсдан ва ижобат бўлмайдиган дуодан паноҳ тилайман».
Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.
• Гўзал ҳайъатни, тавозунни, сокинликни ва илмнинг викорини лозим тутиш.
Юриш-туришда, гапиришда ва ўзини тутишда илмнинг шарафига хилоф бўлган нарсалардан четда бўлиш.
عن أبي هريرة ﷺ قال: قال رسول اللہ ﷺ: تعلموا العلم، وتعلموا
للعلم الشكينة والوقار، وتواضعوا لمن تتعلمون منه. رواه الطبراني.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
<<Расулуллох соллаллоху алайҳи васаллам дедилар:
«Илмни ўрганинглар. Илм учун сокинлик ва викорни ўрганинглар. Ўзингиз таълим олаëтган зотга тавозели булинглар».
Тобароний ривоят қилган.
• Бехуда талашиб-тортишишни тарк килиш.
Чунки бу иш фойда келтирмайди, одамлар орасини бузади, кишиларда ҳикду ҳасадни кўпайтиради, қалбнинг қорайишига сабаб бўлади.
• Илмни ҳақиқий мутахассис, одобли ва етук олимлардан олиш.
عن أنس ؛ أن رسول اللہ ﷺ قال: إن هذا العلم دين، فلينظر
أحدكم من يأخذ دينه. رواه الحاكم وابن عدي.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллох соллаллоху алайҳи васаллам дедилар:
«Албатта, ушбу илм диндир. Бас, ҳар бирингиз динини кимдан олаётганига қарасин».
Ҳоким ва Ибн Адий ривоят қилганлар.
• Илм олиш, ёдлаш ва такрор килишда сабрли бўлиш.
Вактдан илмни зиëда килишда фойдаланиш лозим. Зотан, ушбуларсиз хакикий илм тасхил килиш мумкин ҳам эмас.
• Тушуниш қийин бўлган ҳар бир нарсани сўраб ўрганиш.
Хар бир масалани яхшилаб ўзлаштириб олгунча изланишни давом эттириш керак бўлади. Илм талаб килишда уялмаслик, тортинмаслик зарур. Ибн Аббос розияллоху анхуга: «Бу илмни нима ила ҳосил килдинг?» дейишганда, «Сўровчи тил ва аклли дил ила», деганлар. Мужоҳид раҳматуллоҳи алайхи: «Илмни хаё килувчи хам, мутакаббир ҳам ҳосил кила олмайди», деган.
• Илм мажлисларига эртароқ бориш.
Бунда у ердаги фикрлар ва маъноларга каттиқ интилиш бўлади. Уларни вактида ёзиб, кайд килиб, такрорлаб, ўзлаштириб бориш керак. Имом Шофеъий рахматуллоҳи алайхи: «Илм овдир, уни қайд қилиш ёзувдир, бас, овларингизни пишик арконлар ила кайд деганлар.
2. Талабанинг муаллимига нисбатан одоблари жумладан, куйидагилардан иборат:
• Муаллимга тавозели бўлиш.
Агар муаллим талабадан кичик ёшда бўлса ҳам, унга алохида эҳтиром кўрсатилади. Ибн Аббос розияллоху анху: <<Талабаликда ўзимни хор тутдим, талаб килинганимда азиз булдим», деганлар.
• Олимни эҳтиром ва иззат-икром қилиш, қадрини билиш.
Унга улуғлаш назари билан караш.
وفي الآثار: ليس منا من لم يوفر كبيرنا، ويرحم صغيرنا، ويعترف لعالمنا.
Асарлардан бирида:
«Ким каттамизни улуғламаса, кичигимизга раҳм қил-
маса, ва уламоларимизни эътироф килмаса, биздан эмас», дейилган.
●
• Муаллим келганда ўрнидан туриб ҳурмат ила кутиб
олиш.
• Муаллимнинг дарсида одобли бўлиш, жим ўтириб тинглаш ва одоб билан савол бериш.
●
• Дарсдан чиқиб кетмаслик.
Ўта зарур ҳолатлардагина, шунда хам устоздан изн сўраб чикилади.
• Толиби илмнинг шогирд тушишга изн сўраши, муаллимдан илм олиши ва унинг итоатида бўлиши талаб этилади.
Аллох таоло Каҳф сурасида марҳамат қилади:
قال له موسى هل أتبعك على أن تعلمن مما علمت رشدا ( قالإنك لن تستطيع معي صبرا (7) وكيف تصبر على مالم يحط به خبرا من قال
ستجدين إن شاء الله صابرا ولا أعصى لك أمرا (
11
ва сенга «Мусо унга: «Сенга ўргатилган илмдан менга ҳам ўргат мен билан бирга бўлишга сабр кила олмассан. Узинг хабамогинг учун сенга эргашсам майлими?» - деди. «Албатта, рини иҳота қилмаган нарсага кандай сабр киласан», деди.
«Иншааллох, менинг сабрли эканимни курурсан
хеч бир ишда осий бўлмасман», деди» (66-69-оятлар).
Мусо алайҳиссалом улкан пайгамбар бўлишларига қарамай, ўзларидан кўра илмлирок, ўзларига устоз бўлиши мумкин булган кишига ўта одоб билан мурожаат килиб, унга шогирд тушишни сўрадилар. Солих банда эса Мусо алайҳиссаломга узидаги илм оддий илм эмаслигини, бундай илмларга пайғамбар
ҳам сабр қилиши қийинлигини айтди. Бўлаётган ҳодисани ихота эта олмаган одам унга сабр килиб, индамай караб тура олиши қийин эканини эслатди. Мусо алайҳиссалом шогирд сифатида устознинг оғир шартларини ҳам қабул қилдилар ва унга зинҳор
осий бўлмасликка ваъда бердилар.
• Муаллимнинг ҳакларини мукаммал тарзда адо қилиш.
Ҳазрати Али розияллоху анху муаллимнинг мутаъаллимдаги ҳақлари тўғрисида куйидагиларни айтганлар: «Қавмга умумий салом бериб, унга алоҳида беришинг. Унинг қаршисида ўтиришинг.
Ҳузурида қўлларинг ила ишора қилмаслигинг. Кўзингни ундан бошкага тикмаслигинг. Унинг гапига хилоф гап айтмаслигинг. Унинг олдида бировни ғийбат килмаслигинг. Унинг қоқилишини истамаслигинг. Агар йўлдан тойса, кечиришинг. Аллох таоло учун уни улуғлашинг. Унинг ҳожати бўлса, бошқалардан кўра олдин хизматига интилишинг. Унинг мажлисида бирор киши билан сирлашмаслигинг. Унинг кийимини ушламаслигинг. Унга малол келтирмаслигинг. Суҳбатининг чўзилиб кетганидан безимаслигинг. У худди хурмо кабидир, ундан тушадиган нарсани пойлаб тур».
Илм олишнинг турли боскичларида илм олувчи ўзининг ёши ёки таълим боскичи кай даражада бўлишидан қатъи назар толиби илм эканини зинҳор ёддан чиқармаслиги ва куйидаги одобларга мунтазам риоя этиши керак бўлади:
Дарс бошланишидан бир оз муддат олдин ҳозир бўлиш.
. Шерикларига ва муаллимларга очик юз билан салом бериш
Умумий низомга амал қилиш, ташқи кўринишни ва ўзини тутишни гўзал қилиш.
●
Кундалик машғулотлар учун керакли китоб, дафтар, қалам каби нарсаларни камчиликсиз ҳозир қилиш.
• Дарсда диққат билан иштирок этиш.
Бунда бошка нарсаларга чалғимай, бутун вужуди билан дарсни кабул килиб олишга уриниши лозим.
риш.
●
• Дарсда дафтар-қаламларни ўйнамаслик, бошқалар билан гаплашмаслик, атрофга алангламаслик.
●
Керакли маълумотлар ва топшириқларни унутиб кўй-
маслик учун махсус дафтарга ёзиб олиш.
Дарслар орасидаги танаффус пайтларидан унумли фойдаланиш ва ўзини одоб доирасида тутиш.
●
• Танаффус пайтида қўл ювиш ва шунга ўхшаш инсоний ҳожатларни ўз вақтида бажариб олиш.
●
• Агар овқатланиш керак бўлса, унинг одобларига риоя килган ҳолда махсус жойда амалга ошириш.
·
Бировнинг нарсасини фақат унинг рухсати билан олиш.
Ўша нарсани қайтариб берганда эса ташаккур айтиши керак.
Ўзгаларни масхара қилмаслик, лақаб тўқимаслик ва озор берадиган ҳазилларни қилмаслик.
●
• Гўзал ахлоқли, дарсларни яхши ўзлаштирадиган, заковатли ва одобли талабалар билан дўст бўлиш.
• Дарсларни ўз вақтида, қунт билан тайёрлаш.
Ўқув йилининг аввалидан имтиҳонларга пухта тайёрланиб бориш.
●
Бунинг учун дарсларни кунт билан, колдирмасдан тайёрлаб бориш лозим.
●
• Имтиҳонларда алдамчилик, бировдан кўчириш, махфий ёрдам олиш ва бошқа тартиббузарликларга йўл қўймаслик.
• Уйга келганда ҳар бир дарсдан берилган вазифани ўз вақтида пухта тайёрлаб қўйиш, ортга сурмаслик.
Кундалик дарс жадвалининг риоясини қилиб, келаси кунги дарсларни эътибор билан қайтариш, унга керакли китоб ва дафтарларни тайёрлаб қўйиш.
• Дарс учун керак бўлган китоб, дафтар ва бошка анжомларни ораста тутиш.
• Барча дарсларда пешқадам бўлишга тиришиш, аълочи бўлишга, вақтни зое қилмасликка ҳаракат қилиш.
• Доимо Аллоҳ таолодан манфаатли илм беришини сўраб дуода бўлиб туриш.