ИЛК БОР ЎТКАЗИЛАЁТГАН МЕДИАФОРУМ республика ОАВ вакилларини вилоятимиз салоҳияти билан яқиндан таништиришга хизмат қилади

ИЛК БОР ЎТКАЗИЛАЁТГАН МЕДИАФОРУМ республика ОАВ вакилларини вилоятимиз салоҳияти билан яқиндан таништиришга хизмат қилади

https://t.me/navoiuz_official Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

25-30 март кунлари Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган “Миллий журналистика: анъаналар давомийлиги ва замонавийлик” мавзусидаги республика медиафоруми бўлиб ўтади.

Форум ишида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан газета, телевидение ва интернет журналистикаси соҳасида фаолият юритаётган 100 нафарга яқин ижодкорлар иштирок этади.

Тадбир доирасида вилоятдаги диққатга сазовор масканларга саёҳат уюштирилади, “Навоий кон-металларгия комбинати” АЖдаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишилади ҳамда “Металлург” профилакторий-санаторийсида иштирокчилар учун соғломлаштириш муолажалари амалга оширилади.

Шунингдек, форум кунлари Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасига Навоий вилоятидан қабул қилинган янги аъзоларга гувоҳномаларни топшириш, вилоятдаги бир қатор газеталар таҳририятларига “Yurida-Orfo” компьютер дастурини бепул ўрнатиш учун сертификатлар тақдим қилиш ҳам белгиланган.

Медиафорум дастурига асосан, тадбир иштирокчилари ва навоийлик ёш ижодкорлар учун Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош директори А.Кўчимов, Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ёзувчи ва журналист Х.Дўстмуҳамедов, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси О. Ўсаров, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси Ш. Қудратхўжа, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ф. Тошев, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Ш. Жабборов ҳамда бир қатор марказий нашрлар бош муҳаррирлари, устоз журналистлар томонидан маҳорат дарслари ташкил этилади.


Навоий вилояти ҳокимлиги

ахборот хизмати.



Report Page