ИККИ МАҲАЛЛАНИНГ САЛКАМ ЯРИМ АСРЛИК ОРЗУЛАРИ УШАЛМОҚДА

ИККИ МАҲАЛЛАНИНГ САЛКАМ ЯРИМ АСРЛИК ОРЗУЛАРИ УШАЛМОҚДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги “Ичимлик суви таъминоти ва оқава сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6074-сонли Фармонининг 8-банди ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 июлдаги 415-Ф-сонли Фармойишига асосан, соҳада нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирокини таъминлаш, марказлашган ичимлик суви таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан ўрганишлар олиб борилиб, Балиқчи туманидан “Янги хаёт” ва “Маллачек” МФЙлари танлаб олинган эди.

Ушбу ҳудудларда ичимлик суви билан таъминланмаган 1065 та хонадон мавжуд бўлиб,  5989 та аҳолини ташкил этади.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, “Тараққиёт” аҳоли турмуш тарзини ривожлантириш маркази, вилоят “Сувтаъминоти”, лойиҳа ташкилоти, Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси вакиллари ҳамда МФЙ фаоллари иштирокида маънан эскирган сув қудуқларининг бугунги кундаги ҳолати яна бир бор ўрганилиб, кўздан кечирилди.


   - Ушбу ҳудудлардаги ишлар Давлатамиз томонидан ажратилаётган маблағлар эвазига Тараққиёт маркази томонидан аҳолини ижтимоий йўналишини оширган ҳолатда амалга оширилиши кўзда тутиляпти, - дейди, “Тараққиёт” аҳоли турмуш тарзини ривожлантириш маркази бош инженери Шуҳрат Азизов, - кейинчалик бу ерда иншоот тизимини мунтазам ишлаши учун ўзини ўзи бошқариш шаклидаги ташкилот тузилади ва натижада қишлоқ аҳолиси учун янги иш ўринлари яратилади.

Ҳозирда мазкур ҳудудлардаги объектларда лойихалаш ишлари якунланиб, сув қудуқларини дастлабки тозлаш, ҳамда санитар ҳимоя зонасини ташкил қилиш ишлари бошланди. Юқоридаги барча қилиниши керак бўлган ишлар “Миллий лойиҳа” МЧЖ ташкилотининг лойиҳа хулосалари асосида “Саховат нури” ва “Бунёдкор транс сервис” МЧЖлар томонидан қурилиш-монтаж ишлари бажарилмоқда.

-        Бизнинг ҳудудимизга 20 йилдан буён ичимлик суви етиб келмаган эди. – дейди, “Маллачек” МФЙ ҳудудда яшовчи  Валихон  ота  Абдураҳмонов. Бугун маҳалламизга сув тушуриб бериш ниятида иш бошлаган барча мутасадди ҳодимлар билан бирга сув қудуқларини кўриб чиқдик. Энг асосийси иш бошланди. Маҳалладошларимизнинг барчаси хурсанд, бойиси салкам ярим асрлик орзуларимиз ушалмоқда. Бунинг учун барча мутасадди раҳбарларга миннатдорлигимни билдираман.

Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.

Report Page