ИИВ МОИ Касбий тайёргарлик факультетига ўқишга номзодлар учун Наманган вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан тайёрланган маълумотлар
@nomzod2020Маълумотлар 01.06.2024 йил ҳолатига янгиланди
· ИИВ МОИ Касбий тайёргарлик факультетига кимлар қабул қилинади?
- Олий таълим муассасасини тўлиқ тамомлаган олий маълумотли фуқаролар (йигитлар ва қизлар), ИИО ходимлари ва ИИО ҳарбий хизматчилари.
· Сиртқи таълим шаклида ўқиётган талабалар номзод сифатида танловларда иштирок этиши мумкинми?
-Мумкин эмас
· Ўқиш муддати қанча?
- Беш ойлик дастур бўйича ўқитилади.
· Бўй параметрлари қандай бўлиши керак?
-ўзингиз танлаган ва дипломингиз бўйича мутахассислигингиз тўғри келган йўналишлар бўйича бўй параметрлари фарқланади.
ўғил болаларга-165-170-175
қизларга - 160-165-170.
· Номзоднинг ёши бўйича қандай талаблар белгиланган?
-номзоднинг ёши 18 дан кичик ва 30 дан катта бўлмаслиги керак.
· Ўқишга кириш имтихонлари қай тартибда ўтказилади?
-Дастлабки танлов ҳудудий ИИОда (Наманганда ўтказилади);
-Махсус профессионал танлов Малака ошириш институтида.
· Наманганда бўладиган имтихонлар қачон ўтказилади?
-2024 йил 01 июль кунига қадар рўйхатга олинган номзодлар билан 2024 йил 16 июль кунига қадар умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш синовларии олинади;
· Дастлабки танлов қайси босқичлардан иборат:
-ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;
-умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
-тиббий кўрикдан ўтказиш.
· Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш қай тартибда амалга оширилади (Махсус операцияларни мувофиқлаштириш фаолияти йўналишига номзодлар алоҳида норматив бўйича баҳоланади)?
1. Йигитлар учун:
-тўсинда тортилиш (камида 7 та тортилганлар ўтган ҳисобланади);
-100 метрга югуриш (15,0 сонияда югурганлар ўтган ҳисобланади);
-3000 метрга югуриш (14,25 дақиқада югурганлар ўтган ҳисобланади).
2. Қизлар учун:
-куч ишлатиш машқлари комплекси (2 та машқни умумлаштирганда камида 26 марта бажарганлар ўтган ҳисобланади);
-100 метрга югуриш (17,3 сонияда югурганлар ўтган ҳисобланади);
-1000 метрга югуриш (5,0 дақиқада югурганлар ўтган ҳисобланади).
Номзодлар умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларининг камида иккитасини бажарган тақдирда (яъни 2 та босқичидан ўтса) умумжисмоний тайёргарлик синовларидан ўтган деб ҳисобаланади.
· Махсус профессионал танлов қандай босқичлардан иборат:
-ҳужжатларни ўрганиш;
-тиббий кўрикдан ўтказиш;
-номзоднинг интеллектуал билим даражасини баҳолаш;
-якка тартибдаги якуний суҳбат.
· Номзоднинг интеллектуал билим даражасини баҳолаш синовлари қай тартибда ўтказилади:
-60 дақиқа давомида тест синови олинади:
биринчи блок - ахборот технологиялари - 20 та савол;
иккинчи блок - хорижий тил - 20 та савол;
учинчи блок - интеллектуал билим даражасини аниқлаш (IQ ) - 20 та савол;
Жами 60 та саволни 32 тасига тўғри жавоб берганлар ўтган ҳисобланади, (жуда кўп номзодлар 32 балл тўплай олмаса, камайиш тартибида тўплаган балли бўйича ҳисобланиши мумкин).
· Якка тартибдаги якуний суҳбат қайси фанлар бўйича ўтказилади:
-номзодларнинг Ўзбекистон тарихи, ҳуқуқшунослик, тарбия фанлари бўйича билимлари умумий дунёқараши оғзаки савол-жавоб тарзида баҳоланади.
· Ушбу танловда Наманган вилояти учун қайси мутахассисликлар бўйича ўринлар ажратилган?
-Йўл-патруль фаолияти - 2 нафар;
-Паспорт тизимини таъминлаш фаолияти - 1 нафар;
-Жамоат тартибини сақлаш фаолияти - 7 нафар;
-Махсус операцияларни мувофиқлаштириш фаолияти - 2 нафар.
· Захирадаги офицерлар қабул қилинадими?
- Мумкин эмас, чунки ўқишни тугатганида сержантлар таркиби лавозимига тайинланади.
· Ўқишни тамомлаганлар ишга киришда қаерга ва қандай тартибда қабул қилинадилар?
- Ўқишни тамомлаганларга "кичик сержант" махсус унвони берилади ҳамда Наманган вилояти ИИБдан юборилган номзодлар тегишлилиги бўйича Наманганга қайтарилиб, вилоят ИИБ тизимларида бўш бўлган сержантлик лавозимларига тайинланадилар.
· Кимлар "Йўл-патруль фаолияти" мутахассислиги бўйича ўқишга топшириши мумкин?
Олий таълим муассасасини қуйидаги таълим йўналишлари бўйича тамомлаганлар топширишлари мумкин:
-ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси таълим йўналиши;
-автомобиллар ва автомобиль хўжалиги мутахассислиги;
-автомобиль йўллари ва аэродромлар таълим йўналиши;
-кўприклар, тоннеллар ва метрополитен қурилиши мутахассислиги;
-автомобиль транспорти, йўл қурилиш машиналари ва жиҳозларининг эксплуатацияси таълим йўналиши;
-транспорт иншоотларининг эксплуатацияси таълим йўналиши;
-қиймат инжиниринги таълим йўналиши;
-шаҳар йўллари ва кўчалари таълим йўналиши;
-касбий таълим-автомобиль ва аэродромлар;
-касбий таълим-транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш таълим йўналиши;
-менежмент-автотранспорт бўйича таълим йўналиши;
-маркетинг-автотранспорт бўйича таълим йўналиши;
-транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш таълим йўналиши;
-ташишларни ташкил этиш ва транспорт логистикаси таълим йўналиши;
-электр техникаси, электр механикаси ва электртехнологиялари (автомобиль транспорти) таълим йўналиши;
-хизмат кўрсатиш техникаси ва технологияси (хизмат кўрсатиш тармоқлари бўйича) таълим йўналиши;
-хизматлар соҳаси (автотранспорт бўйича) таълим йўналиши;
-экология ва атроф муҳит муҳофазаси (автотранспорт бўйича) таълим йўналиши;
-бино ва иншоотлар қурилиши мутахассислиги таълим йўналиши;
-ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш мутахассислиги;
-ички ёнув двигателларини синаш ва улардан фойдаланиш мутахассислиги;
-кўтариш, ташиш ва йўл қурилиш машиналари таълим йўналиши;
-ҳуқуқий таълим соҳаси;
-ҳарбий таълим соҳаси.
· Кимлар "Паспорт тизимини таъминлаш" мутахассислиги бўйича ўқишга топшириши мумкин?
Олий таълим муассасасини қуйидаги таълим йўналишлари бўйича тамомлаганлар топширишлари мумкин:
-ҳуқуқий таълим соҳаси;
-гуманитар таълим соҳаси;
-компьютер технологиялари ва информатика таълим соҳаси;
-алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари таълим соҳаси (почта алоқаси технологияси, ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик таълим йўналишлари бундан мустасно).
· Жамоат тартибини сақлаш фаолияти учун алоҳида мутахассислик талаб этилмайди?
Қўшимча саволларингизни яшаш жойингиздаги ИИБ кадр инспекторларидан олишингиз тавсия этилади.
Ички ишлар органлари номзодлари бўйича янгиликларни телеграм ижтимоий тармоғидаги @nomzod2020 манзили орқали билиб боришингиз мумкин.
Ҳаммага омад ёр бўлсин!!!