ИИВ МОИ Касбий тайёргарлик факультетига ўқишга номзодлар учун Наманган вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан тайёрланган маълумотлар

ИИВ МОИ Касбий тайёргарлик факультетига ўқишга номзодлар учун Наманган вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан тайёрланган маълумотлар

@nomzod2020

Маълумотлар 01.06.2024 йил ҳолатига янгиланди

·  ИИВ МОИ Касбий тайёргарлик факультетига кимлар қабул қилинади?

- Олий таълим муассасасини тўлиқ тамомлаган олий маълумотли фуқаролар (йигитлар ва қизлар), ИИО ходимлари ва ИИО ҳарбий хизматчилари.

·  Сиртқи таълим шаклида ўқиётган талабалар номзод сифатида танловларда иштирок этиши мумкинми?

-Мумкин эмас

·  Ўқиш муддати қанча?

- Беш ойлик дастур бўйича ўқитилади.

·   Бўй параметрлари қандай бўлиши керак?

-ўзингиз танлаган ва дипломингиз бўйича мутахассислигингиз тўғри келган йўналишлар бўйича бўй параметрлари фарқланади.

ўғил болаларга-165-170-175

қизларга - 160-165-170.

· Номзоднинг ёши бўйича қандай талаблар белгиланган?

-номзоднинг ёши 18 дан кичик ва 30 дан катта бўлмаслиги керак.

·  Ўқишга кириш имтихонлари қай тартибда ўтказилади?

-Дастлабки танлов ҳудудий ИИОда (Наманганда ўтказилади);

-Махсус профессионал танлов Малака ошириш институтида.

·  Наманганда бўладиган имтихонлар қачон ўтказилади?

-2024 йил 01 июль кунига қадар рўйхатга олинган номзодлар билан 2024 йил 16 июль кунига қадар умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш синовларии олинади;

·  Дастлабки танлов қайси босқичлардан иборат:

-ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

-умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

-тиббий кўрикдан ўтказиш.

· Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш қай тартибда амалга оширилади (Махсус операцияларни мувофиқлаштириш фаолияти йўналишига номзодлар алоҳида норматив бўйича баҳоланади)?

1. Йигитлар учун:

-тўсинда тортилиш (камида 7 та тортилганлар ўтган ҳисобланади);

-100 метрга югуриш (15,0 сонияда югурганлар ўтган ҳисобланади);

-3000 метрга югуриш (14,25 дақиқада югурганлар ўтган ҳисобланади).

2. Қизлар учун:

-куч ишлатиш машқлари комплекси (2 та машқни умумлаштирганда камида 26 марта бажарганлар ўтган ҳисобланади);

-100 метрга югуриш (17,3 сонияда югурганлар ўтган ҳисобланади);

-1000 метрга югуриш (5,0 дақиқада югурганлар ўтган ҳисобланади).

Номзодлар умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларининг камида иккитасини бажарган тақдирда (яъни 2 та босқичидан ўтса) умумжисмоний тайёргарлик синовларидан ўтган деб ҳисобаланади.

·  Махсус профессионал танлов қандай босқичлардан иборат:

-ҳужжатларни ўрганиш;

-тиббий кўрикдан ўтказиш;

-номзоднинг интеллектуал билим даражасини баҳолаш;

-якка тартибдаги якуний суҳбат.

·  Номзоднинг интеллектуал билим даражасини баҳолаш синовлари қай тартибда ўтказилади:

-60 дақиқа давомида тест синови олинади:
биринчи блок - ахборот технологиялари - 20 та савол;
иккинчи блок - хорижий тил - 20 та савол;
учинчи блок - интеллектуал билим даражасини аниқлаш (IQ ) - 20 та савол;
Жами 60 та саволни 32 тасига тўғри жавоб берганлар ўтган ҳисобланади, (жуда кўп номзодлар 32 балл тўплай олмаса, камайиш тартибида тўплаган балли бўйича ҳисобланиши мумкин).

·  Якка тартибдаги якуний суҳбат қайси фанлар бўйича ўтказилади:

-номзодларнинг Ўзбекистон тарихи, ҳуқуқшунослик, тарбия фанлари бўйича билимлари умумий дунёқараши оғзаки савол-жавоб тарзида баҳоланади.

·  Ушбу танловда Наманган вилояти учун қайси мутахассисликлар бўйича ўринлар ажратилган?

-Йўл-патруль фаолияти - 2 нафар;

-Паспорт тизимини таъминлаш фаолияти - 1 нафар;

-Жамоат тартибини сақлаш фаолияти - 7 нафар;

-Махсус операцияларни мувофиқлаштириш фаолияти - 2 нафар.

·  Захирадаги офицерлар қабул қилинадими?

- Мумкин эмас, чунки ўқишни тугатганида сержантлар таркиби лавозимига тайинланади.

·  Ўқишни тамомлаганлар ишга киришда қаерга ва қандай тартибда қабул қилинадилар?

- Ўқишни тамомлаганларга "кичик сержант" махсус унвони берилади ҳамда Наманган вилояти ИИБдан юборилган номзодлар тегишлилиги бўйича Наманганга қайтарилиб, вилоят ИИБ тизимларида бўш бўлган сержантлик лавозимларига тайинланадилар.

·  Кимлар "Йўл-патруль фаолияти" мутахассислиги бўйича ўқишга топшириши мумкин?
Олий таълим муассасасини қуйидаги таълим йўналишлари бўйича тамомлаганлар топширишлари мумкин:
-ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси таълим йўналиши;

-автомобиллар ва автомобиль хўжалиги мутахассислиги;

-автомобиль йўллари ва аэродромлар таълим йўналиши;

-кўприклар, тоннеллар ва метрополитен қурилиши мутахассислиги;

-автомобиль транспорти, йўл қурилиш машиналари ва жиҳозларининг эксплуатацияси таълим йўналиши;

-транспорт иншоотларининг эксплуатацияси таълим йўналиши;

-қиймат инжиниринги таълим йўналиши;

-шаҳар йўллари ва кўчалари таълим йўналиши;

-касбий таълим-автомобиль ва аэродромлар;

-касбий таълим-транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш таълим йўналиши;

-менежмент-автотранспорт бўйича таълим йўналиши;

-маркетинг-автотранспорт бўйича таълим йўналиши;

-транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш таълим йўналиши;

-ташишларни ташкил этиш ва транспорт логистикаси таълим йўналиши;

-электр техникаси, электр механикаси ва электртехнологиялари (автомобиль транспорти) таълим йўналиши;

-хизмат кўрсатиш техникаси ва технологияси (хизмат кўрсатиш тармоқлари бўйича) таълим йўналиши;

-хизматлар соҳаси (автотранспорт бўйича) таълим йўналиши;

-экология ва атроф муҳит муҳофазаси (автотранспорт бўйича) таълим йўналиши;

-бино ва иншоотлар қурилиши мутахассислиги таълим йўналиши;

-ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш мутахассислиги;

-ички ёнув двигателларини синаш ва улардан фойдаланиш мутахассислиги;

-кўтариш, ташиш ва йўл қурилиш машиналари таълим йўналиши;

-ҳуқуқий таълим соҳаси;

-ҳарбий таълим соҳаси.

·  Кимлар "Паспорт тизимини таъминлаш" мутахассислиги бўйича ўқишга топшириши мумкин?
Олий таълим муассасасини қуйидаги таълим йўналишлари бўйича тамомлаганлар топширишлари мумкин:
-ҳуқуқий таълим соҳаси;

-гуманитар таълим соҳаси;

-компьютер технологиялари ва информатика таълим соҳаси;

-алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари таълим соҳаси (почта алоқаси технологияси, ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик таълим йўналишлари бундан мустасно).

·  Жамоат тартибини сақлаш фаолияти учун алоҳида мутахассислик талаб этилмайди?

Қўшимча саволларингизни яшаш жойингиздаги ИИБ кадр инспекторларидан олишингиз тавсия этилади.

Ички ишлар органлари номзодлари бўйича янгиликларни телеграм ижтимоий тармоғидаги @nomzod2020 манзили орқали билиб боришингиз мумкин.

Ҳаммага омад ёр бўлсин!!!



Report Page