Ис гази тўпланиб қолиши натижасида, портлаш содир бўлди

Ис гази тўпланиб қолиши натижасида, портлаш содир бўлди

TVIIBB

Маълум бўлиб улгурганидек, бугун 11 ноябрь куни соат тахминан 08.50 ларда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани “Сурум” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида жойлашган намунали уйларнинг бирида, 1983 йилда туғилган Р.К. нинг яшаш уйида газ тўпланиб чақнаши натижасида, портлаш содир бўлган.

Натижада 36 ёшли фуқаро Р.К. устига шифт қисмидаги “бетон плита” тушиб, босиб қолган ва ҳодиса жойида вафот этган. Унинг онаси 1954 йилда туғилган М.Қ. куйиш натижасида тан жароҳати олиб, у ҳам ҳодиса жойида вафот этган. Шунингдек, турмуш ўртоғи 1985 йилда Х.П., вояга етмаган фарзандлари, 2014 йилда туғилган Б.Р. ва 2017 йилда туғилган, И.Р. ҳамда 2019 йилда туғилган, А.Р. лар турли даражадаги тан жароҳати олиб, шифохонага жойлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қўшимча текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Бу каби кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналари ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз.

Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати

Report Page