РАСМИЙ ХАБАР! Қуйичирчиқ туманида 2 та “ISUZU” автобуси ўртасида ЙТҲ содир бўлди

РАСМИЙ ХАБАР! Қуйичирчиқ туманида 2 та “ISUZU” автобуси ўртасида ЙТҲ содир бўлди

TVIIBB

Бугун, 8 ноябрь куни соат тахминан 07.00 ларда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туман Тинчлик МФЙ ҳудудидан ўтувчи Тўйтепа- Янгийўл йўлининг 52-километрида, Янгийўл туманида жойлашган “КАМОЛАТ-ТРАНС” МЧЖ га қарашли ISUZI 10 830 JBA ҳайдовчиси А.А. бошқарувидаги автобуси билан, Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган “ ASIAN BEBI TEXITEL ” МЧЖ га қарашли ISUZU 10V 328 OA ҳайдовчиси Ж.Б. қувиб ўтиш қоидасини бузиши натижасида автобуслар бир-бирига тегиб, Ж.Б. бошқарувидаги автобус йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетиши натижасида ЙТҲ содир бўлган.

Натижада йўловчи 1976 йилда туғилган И.Б. олган тан жароҳати билан Қуйичирчиқ тумани марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган. Шунингдек, қолган бир нечта фуқаролар Оқ-қўрғон ТМШ ва Қуйичирчиқ ТМШ да тиббий кўрикдан ўтказилган. Ҳозирда уларнинг 3 нафари даволаниш учун тиббиёт бўлимига жойлаштирилган. Қолган барча фуқаролар саломатлигида муаммо бўлмаганлиги сабабли тиббиёт муассасасида қолишмаган.

Ҳозирда текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати


Report Page