Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ: Қонун устуворлигини таъминлаш йўлидаги ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ: Қонун устуворлигини таъминлаш йўлидаги ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда

Toshkent viloyati IIBB

Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи полковник Тоҳир Арипов бошчилигида соҳавий хизмат раҳбарлари ва масъул ходимларидан иборат делегация, расмий ташриф билан Тошкент шаҳар ИИББда бўлди.

Меҳмонларни, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи полковник Азиз Ташпулатов ва унинг ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари кутиб олди.

Ташриф доирасида ўтказилган музокара давомида пойтахт ва Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ҳамкорлигини кучайтириш, тажриба ва ахборот алмашиш чоралари муҳокама қилинди. Шунингдек, учрашув иштирокчилари ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олишга ҳамда содир этилган жиноятларни тезкор фош этишга қаратилган ҳамкорликдаги тадбирлар йўналишини белгилаб олди.

Бош бошқарма бошлиқларининг нутқларида қайд этилганидек, криминоген вазият ўзгарганда жиноятчиликка қарши курашиш бўйича биргаликдаги чора-тадбирларни мувофиқлаштирилган ҳаракат усулларини ишлаб чиқиш, зарурати кўплаб омиллар, биринчи навбатда, ҳудудий яқинлик, иқтисодий, маданий, таълим соҳаларидаги яқин алоқалар билан боғлиқ.

Икки чегарадош ҳудуд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари олдида турган жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш муаммоларини самарали ҳал этиш учун, ҳаракатларни бирлаштириш янада яхшилаш ҳам муҳокама этилди. Шу билан бирга, жиноий фаолият динамикасини таҳлил қилишда ҳам ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, ошкор этиш бўйича амалий фаолиятни такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Томонлар фирибгарлик, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний айланиши, одам савдоси, шунингдек, терроризм ва ахборот-коммуникация билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш соҳасида янги ечимларни топиш бўйича қўшма таклифларни ишлаб чиқиш, илғор тажриба ва тезкор маълумот алмашишни муҳокама қилдилар.

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари раҳбарлари ўртасидаги музокаралар натижасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўртасида жиноятларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисидаги қўшма қарор имзоланди.

Ушбу резолюция ўнта банддан иборат бўлиб, унда музокаралар давомида муҳокама қилинган барча муҳим масалалар, шунингдек, пойтахт ва чегарадош вилоят ички ишлар органлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантириш йўлида янги туртки бўладиган йўл харитаси мавжуд.

Шунингдек, «йўл харитаси» бандларини амалга ошириш бўйича Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасининг ўзаро алоқаларини мувофиқлаштириш ишчи гуруҳлари ташкил этилди.

Ушбу мувофиқлаштирувчи гуруҳлар ҳар ойда ҳисоботни тинглайдилар. Қўшма йиғилишлар ҳар чоракда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари бошлиқлари раислигида ўтказилади.

Шу куннинг ўзида вилоят делегацияси пойтахт ИИББ Ахборот хизмати ва бошқа соҳавий хизматлар ҳамда ППХ бригадаси отлиқ отрядида бўлиб, у ерда амалга оширилган ишлар, яратилган шароитлар ва ходимлар фаолияти билан яқиндан танишдилар.




Report Page